Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“mGovAward" республика кўрик-танловининг саралаш босқичи якунланди
2020-03-03 | Технологиялар
Мусобақада жами 264 та иштирок этган жамоалардан фақатгина 97 та жамоа кейинги босқичга чиқишди.
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун энг яхши ва самарали мобил иловасини ишлаб чиқишга йўналтирилган "mGovAward" республика кўрик-танлови Ўзбекистон давлат ва хусусий олий ўқув юртлари талабалари орасида ўтказилади. Танвловнинг мақсади нафақат долзарб ва амалий жиҳатдан самарали мобил иловаларни ишлаб чиқиш, шу билан бирга ёшларни давлат қурилиш жараёнларига ва ижтимоий ҳаётга кенг жалб қилиш. Танловнинг муҳим шартларидан бири — унда фақатгина жамоа иштирок этиши мумкин.
Мазкур танлов қўйидаги йўналишлар бўйичи ўтказилади: таълим, соғликни сақлаш, туризм ва маданият, тадбиркорлик, транспорт ва логистика. Ғолибларга биринчи ўрин учун 50 минг доллар, иккинчи ўрин учун 30 минг доллар, учинчи ўрин учун эса 20 минг доллар миқдоридаги мукофотлар топшиширилади.
Танлов 2019 йил сентябрь ойида старт олиб 2020 йил март қадар давом этади. Ҳозирги пайтда мустақил эксперт комиссияси кейинги босқичга ўтган жамоаларининг ишланмаларни баҳолайди. Кейинчалик жамоалар тақдимот ўтказиб, ғолиблар эса онлайн овоз бериш орқали аниқланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги