Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) инвестиция портфелини кўриб чиқилиши бўлиб ўтди

11.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 10 март куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти вазир С.Умурзаков бошчилигида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) вакиллари билан биргаликда ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари томонидан тақдим этилган инвестиция лойиҳалари портфелини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Германия Халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) Ўзбекистондаги миссияси билан учрашув бўлиб ўтди

11.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон савдо-саноат палатасида 2020 йил 10 март куни Германия Халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Марказий Осиёда савдо жараёнларини соддалаштириш” минтақавий дастурини баҳолаш миссияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Савдо саноат палатасида Халқаро меҳнат ташкилоти бюросининг бош мутахассиси билан учрашув бўлиб ўтди

11.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

2020 йил 10 март куни Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерацияси вакиллари ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти Шарқий Европа ва Марказий Осиё бюросининг бош мутахассиси жаноб Чурович ўртасида учрашуви бўлиб ўтди.

Тошкентда "Ўзбекистон-Нидерландия" агробизнес форуми бўлиб ўтди

11.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

2020 йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда ССПнинг Тошкент шаҳар худудий бошқармаси томонидан "Hilton Tashkent City" меҳмонхонасининг “Ball Room” залида "Ўзбекистон-Нидерландия" агробизнес форумини, шунингдек икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан "В2В" форматидаги учрашувини ташкил этилди.

Тадбиркорлик таълими соҳасида Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлиги кенгаймоқда

10.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 4 мартдаги Қарори ижроси борадаги Туркия савдо палаталари ва товар биржалари уюшмаси билан биргаликда Тошкент шаҳрида Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университетининг (TOBB ETU) филиалини ташкил қилиш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган учрашувлар бўлиб ўтди.

Тошкентда биринчи халқаро ёшлар инновацион форуми бўлиб ўтади

10.03.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 9 март куни Инновацион ривожланиш вазирлигида вазир ўринбосари Олимжон Тўйчиев ва “Евросиё инжиниринг компанияси” (Россия Федерацияси) президенти Муҳаммад Муҳитдинов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Карим Камолов Малайзиялик сармоядорларни қабул қилди

10.03.2020ИқтисодиётМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

“Малайзия - Ўзбекистон” савдо палатаси бош котиби Дурей Раджишваран бошчилигидаги ишбилармонлар делегацияси 9 март куни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов қабулида бўлдилар. Меҳмонлар мамлакатимиз билан Малайзия давлати ўртасида ўзаро манфаатли иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан бир нечта ташаббусларини илгари сурдилар.

Малайзия компанияси Урганчда учувчилар тайёрлаш маркази ва логистика хабини очиш истагида

10.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлигида Малайзиянинг «Midlands Aviation Pacific Asia» компанияси ижрочи директори Радж Дарйрадж бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

06.03.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 6 март куни мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлиги юзасидан олиб борилган таҳлилий ва комплекс баҳолаш ишлари якуни бўйича тегишли хулоса ва таклифларни Олий Мажлис палаталарига киритиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Замонавий мини-технологиялар ва асбоб-ускуналари етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари диққатига

10.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

2020 йилнинг апрель-июнь ойларида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда ҳудудларда кўчма мини-технологиялар ва асбоб-ускуналар кўргазмаси ташкил этиш режалаштирилган.

Ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

10.03.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Сингапурнинг “OnePetra Holdings Pte Ltd” компанияси бошқарув кенгаши раиси Деннис Лоук ишбилармонлик ташрифи билан Наманганга келди.

Учқўрғонда барпо этиладиган Марказий Осиёдаги энг замонавий диагностика маркази 2020 йил октябрь ойида фойдаланишга топширилади

10.03.2020ИқтисодиётМанба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманган вилояти ҳокимлигида Туркиянинг "Kanimed Sağlık Çözümleri A.Ş" компанияси раҳбарлари Филиз Эрдоған Марашлиоғлу ва Камуран Амасяли билан учрашув бўлиб ўтди.

Россия шаҳарларида “Made in Uzbekistan” миллий кўргазмалари ташкил этилади

10.03.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон билан Россия ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, россиялик ишбилармон доира вакиллари ва аҳолини мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан таништириш мақсадида шу йил апрель-май ойларида Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Иркутск, Новосибирск ва Екатеринбург шаҳарларида “Made in Uzbekistan” миллий кўргазмалари ташкил этилади.

Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

10.03.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

10.03.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркиянинг "Ренессанс Холдинг" компанияси делегациясини қабул қилди

10.03.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Туркиянинг етакчи инжиниринг ва қурилиш компанияси - "Ренессанс Холдинг" президенти Эрман Илижак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Россия ва Озарбайжон билан иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

10.03.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Россия Федерацияси ва Озарбайжон Республикаси билан икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.