Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда "Ўзбекистон-Нидерландия" агробизнес форуми бўлиб ўтди

2020-03-11 | Иқтисодиёт

2020 йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда ССПнинг Тошкент шаҳар худудий бошқармаси томонидан "Hilton Tashkent City" меҳмонхонасининг “Ball Room” залида "Ўзбекистон-Нидерландия" агробизнес форумини, шунингдек икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан "В2В" форматидаги учрашувини ташкил этилди.

Тадбирларда Нидерландия Қироллиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари, шунингдек чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган  40 дан ортиқ  компаниянинг бизнес вакилларидан иборат делегацсия иштирок этди.

Шунингдек, форумда Савдо-саноат палатаси Раисининг Биринчи ўринбосари И.Жасимов ҳамда Қишлоқ Хўжалик Вазири ўз нутқлари билан иштирок этишди.

Ушбу форумдан кўзланган асосий мақсади мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, чорвачилик ва паррандачилик, мева дарахтлари ва ўсимликларни парвариш қилиш, иссиқхоналар қуриш, шунингдек, ушбу йўналишларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларидан иборат.

Шунингдек, тадбирда Нидерландия компаниялари вакиллари ўз тақдимотлари билан, яъни  фаолият жараёнлари ва иссиқхоналар тузилмаси, боғдорчилик ва логистика, шунингдек чорвачилик, паррандачилик ва савдо-сотиқ фаолияти хақида иштирокчиларни таништирдилар. Таъкидлаб ўтиш жоизки, хозирги кунда Ўзбекистонда 75та Нидерландия компаниялари ўз фаолиятларини юритиб келмоқдалар.

“В2В” форматида ўтказилган учрашув давомида Нидерландия Қироллигининг қишлоқ хўжалиги, хусусан, мева-сабзавот, картошка етиштириш ва қайта ишлаш, инновацион суғориш тизимлари, ўсимликлар етиштириш, иссиқхоналар қуриш, чорвачилик, отчилик, боғдорчилик, паррандачилик ва бошқа соҳалар билан шуғулланиб келаётган 40 дан ортиқ йирик компаниялар иштирок этди. 

Март ойида ташқил қилинаётган Агробизнес форумларида иштирок этаётганн Нидерландия компаниялари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги маҳсулотлар ва хизмат кўрсатишда кенг доирани қамраб олмоқда.

Учрашув давомида икки мамлакат ишбилармонлари савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш ва юқорида таъкидлаб ўтилган соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Очиқ мулоқот, истиқболли лойиҳалар ва келишувлар ишлаб чиқилишга ва ҳамкорлик қилиш учун ўзаро манфаатли йўналишларни аниқ белгилаш қолаверса, Ўзбекистон ва Нидерландия ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг самарали шаклини аниқлаш имконини берди.

Шунингдек, жорий йилнинг 12 март куни Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида "Ўзбекистон-Нидердандия" агробизнес форуми бўлиб ўтади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться