Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Замонавий мини-технологиялар ва асбоб-ускуналари етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари диққатига
2020-03-10 | Иқтисодиёт
2020 йилнинг апрель-июнь ойларида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда ҳудудларда кўчма мини-технологиялар ва асбоб-ускуналар кўргазмаси ташкил этиш режалаштирилган.
Кўргазмада мева-сабзавот, гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш, қандолатчилик ускуналари, ун ва комбикормлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган технология ва ускуналар, қадоқлаш ускуналари, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш, иссиқхона технологиялари, тўқимачилик ускуналари, боғдорчилик ва узумчилик учун мини-техника ва ускуналар, хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш технологиялари, қурилиш махсулотларини ишлаб чиқариш технологиялари, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари, ветеринария воситалари, мебелсозлик учун дастгоҳлар ва ускуналар намойиш қилинади.
Ушбу кўргазмада ўз мини-технологиялари ва асбоб-ускуналари билан қатнашиш истагидаги тадбиркорлар 2020 йил 13 мартга қадар қуйидаги ҳавола орқали анкета шаклини тўлатиб беришлари сўралади.
Қўшимча мурожаат учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси масъул ходими Аъзамов Сардорга +99878 150-60-06 (ички рақам 18-51) телефон рақамига қўнғироқ қилиш ёки Палатанинг expo@chamber.uz электрон манзилига хабар қолдириш мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси