Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Савдо саноат палатасида Халқаро меҳнат ташкилоти бюросининг бош мутахассиси билан учрашув бўлиб ўтди
2020-03-11 | Иқтисодиёт
2020 йил 10 март куни Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерацияси вакиллари ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти Шарқий Европа ва Марказий Осиё бюросининг бош мутахассиси жаноб Чурович ўртасида учрашуви бўлиб ўтди.
Шунингдек, йиғилишда Савдо-саноат палатаси, Фермерлар кенгаши, Деҳқон хўжаликлари ва уй-жой мулкдорлари кенгаши, "Ўзелтехсаноат" уюшмаси, "Ўзтекстилпром", "Ўзчармсаноат", "Ўзбекипаксаноат" ва "Ўзсаноатқурилишматериаллари" вакиллари иштирок этдилар.
Учрашув давомида Иш берувчилар конфедерацияси истиқболлари ва келгуси йил учун Конфедерация режалари муҳокама қилинди, шулар қаторида Конфедерация веб-сайтини яратиш, иш берувчиларнинг иш билан таъминлаш, меҳнат шартномаси тузиш каби масалаларда меҳнат саводхонлигини ошириш мақсадида иш берувчилар учун семинар ва тренинглар ташкил этиш, таътил, хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳуқуқини бериш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди
Жаноб В. Чурович самарали ишлар учун конфедерация вакиллари ва унинг таъсисчиларига миннатдорлик билдирди ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти ва конфедерациянинг келгуси фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватланишига ишонч билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси