Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Тошкент шаҳридаги корхоналарнинг хўжалик фаолиятини оптималлаштириш механизмлари кўриб чиқилди

19.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 март куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида видеоконференция шаклида Тошкент шаҳридаги саноат корхоналари фаолиятини жадаллаштириш, уларнинг хўжалик фаолиятини оптималлаштириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чоралари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдосининг барқарор ривожланиши кафолатланади

18.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йил 16 март куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, холдинглар, Марказий ва тижорат банклари раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий ҳокимият органларининг инвестициялар ва ташқи савдо соҳаси учун масъул бўлган раҳбарлари иштирокида коронавирус пандемияси эълон қилинганлиги оқибатида юзага келган жаҳон иқтисодий конъюнктураси шароитида инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Коронавирус карантини даврида аҳолига тадбиркорлик таълимини бериш масофавий ташкил этилди

18.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон Республикасида охирги уч йилда реал иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши, ҳудудларда тадбиркорлик муҳитини тубдан яхшилаш, аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда ушбу йўналишда тадбиркорларнинг зарур иқтисодий-молиявий билим ва кўникмаларга эга бўлишлари борасида устувор давлат сиёсати юритилмоқда. Тадбиркорлик таълимини институционал ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси муҳим ўринга эга ҳамда бу борада олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказий бўғинига айланиб улгурди.

Бухоро вилояти ҳокими Тожикистонлик сармоядорларни қабул қилди

17.03.2020ИқтисодиётМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Қоровулбозор тумани ҳудудидан қазиб олинаётган оҳактошга бўлган талаб ортиб бораётганига қарамасдан, таркибий жиҳатдан тўла ўрганилмаган ва ундан имконият даражасида қурилишбоп материаллар ишлаб чиқариш тажрибаси пухта ўзлаштирилган, дея олмаймиз. Оҳактошдан тобора гавжум кўриниш олаётган қурилиш бозорида иккиламчи ашё-клинкер ишлаб чиқариш технологиясини жорий қилиш мумкин экан.

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида вужудга келиши мумкин бўлган кредит рисклари таъсирини юмшатиш чоралари юзасидан

17.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Марказий банк коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида барча тижорат банкларига:

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш долзарб вазифа

17.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига амалий кўмак бериб келинмоқда. Жумладан, тадбиркорлик субъектлари томонидан 2019 йилда 8 034 та қарорда белгиланган имтиёзлардан фойдаланилиб, 2 433 млрд.сўм хом ашё ва бутловчи қисмлар олиб кирилган бўлса, ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектлари бажхона расмийлаштирувида бир кун муддатда халқаро аккредитация қилинган (ILAC ва IAF) идораларининг сертификатлари асосида амалга оширмоқдалар.

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган чоралар ташқи савдо юклари ҳаракатига таъсир кўрсатмайди

17.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Бугунги кунда жаҳоннинг 118 тадан ортиқ мамлакатларида коронавирус инфекцияси қайд этилган бўлиб, инфекция билан боғлиқ халқаро эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, республикамиз ҳудудига коронавирус кириб келиши, тарқалиши ҳамда аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида, бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда.

Нархлар барқарорлиги – осойишталик омили

17.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилаётган мониторинг ижобий натижаларни кўрсатди.

Тошкент ва Омск ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

13.03.2020ИқтисодиётМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов Россия Федерацияси, Омск вилояти делегацияси вакиллари билан учрашди.

Солиқ ислоҳотлари – тадбиркорлик ва ишбилармонликка кенг йўл

13.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Жорий йилнинг 12 март куни Миллий матбуот марказида Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда 2019 йилда солиқ ислоҳотларини амалга ошириш доирасида эришилган натижалар ва олдинда турган вазифалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёси ҳавзасида ГЭС қуриш масаласини муҳокама қилмоқда

13.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёси ҳавзасида ГЭС қуриш ва уни эксплуатация қилиш тартиби ва улушбай иштирок этиш шартлари тўғрисидаги Ҳукуматлараро Битим лойиҳасини муҳокама қилишда давом этмоқда.

Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ёқилғи энергетика комплекси лойиҳаларидан манфаатдор

13.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

«Ўзатом» агентлигида шу йилнинг 11 мартида Ҳиндистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси Сантош Жа билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг ёқилғи-энергетика комплексида (ЁЭК) ҳамкорликнинг ривожланиши, жумладан, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

"Ўзбекистон-Нидерландия" агро-бизнес форуми Самарқандда бўлиб ўтди

13.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

12 март куни Самарқанддаги Ёшлар Иттифоқи биносида “Ўзбекистон-Нидерландия” агробизнес - форуми бўлиб ўтди.

Президент реставрация мактабини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади

13.03.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуасига ташриф буюриб, Амир Тўра мадрасасида амалга оширилган реставрация ишлари билан танишди.

Замонавий иссиқхонада қисқа вақтда 480 минг долларлик экспорт қилинди

13.03.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Янгиариқ туманидаги “Global Food Impeks” масъулияти чекланган жамият томонидан ташкил этилган замонавий иссиқхонани кўздан кечирди.

Президент “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасига борди

12.03.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасидаги “Develop Textile” хорижий корхонаси фаолияти билан танишди.

Энергетика вазирлиги ва «Enpetrol» бўлажак ҳамкорликни муҳокама қилди

12.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида шу йилнинг 10 март куни «Enpetrol Enerji» халқаро компанияси раиси Эржан Энгин раҳбарлиги остидаги делегация билан музокаралар ўтказилди.

​“AgroWorld Uzbekistan – 2020​”: янгилик, тажриба ва ҳамкорлик имконияти​

12.03.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида “Қишлоқ хўжалиги – AgroWorld Uzbekistan – 2020” халқаро кўргазмаси иш бошлади.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегиясининг тақдимоти бўлиб ўтди

12.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2020 йил 11-12 март кунлари Тошкентда "AgroWorldUzbekistan" Қишлоқ хўжалиги халқаро кўргазмаси доирасида Глобал агросаноат форуми бўлиб ўтмоқда. Форумни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқи Делегацияси ҳамда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан ташкиллаштирилган "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш" сессияси очиб берди.