Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Учқўрғонда барпо этиладиган Марказий Осиёдаги энг замонавий диагностика маркази 2020 йил октябрь ойида фойдаланишга топширилади

2020-03-10 | Иқтисодиёт

Наманган вилояти ҳокимлигида Туркиянинг "Kanimed Sağlık Çözümleri A.Ş" компанияси раҳбарлари Филиз Эрдоған Марашлиоғлу ва Камуран Амасяли билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида Учқўрғонда барпо этилаётган замонавий диагностика маркази лойиҳасининг амалга ошириш борасида қилинаётган ишлар хусусида сўз борди.

“7,3 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан қуриб битказиладиган ушбу замонавий диагностика маркази, Марказий Осиёдаги энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган халқаро CAP сертификатига эга ягона марказга айланади", деб таъкидлади учрашув чоғида  "Kanimed Sağlık Çözümleri A.Ş" компанияси президенти Филиз Эрдоған Марашлиоғлу.

Диагностика марказида 750 дан зиёд турдаги таҳлилни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлади. Вилоят туманларида ҳамда Наманган шаҳрида ишга тушириладиган таҳлил йиғиш нуқталари орқали бир куннинг ичида таҳлил натижалари аниқланиб, Telegram орқали мижозларга этказиб берилади.

"Kanimed Sağlık Çözümleri A.Ş" компанияси томонидан диагностика марказида фаолият олиб борадиган маҳаллий мутахассислар учун Туркияда малака ошириш курслари ҳам ташкил этилади.

Учқўрғонда барпо этиладиган ушбу диагностика маркази 2020 йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилади.

Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Поделиться