Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Германия Халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) Ўзбекистондаги миссияси билан учрашув бўлиб ўтди

2020-03-11 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон савдо-саноат палатасида 2020 йил 10 март куни Германия Халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Марказий Осиёда савдо жараёнларини соддалаштириш” минтақавий дастурини баҳолаш миссияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти билан ҳамкорликда Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистонда 2017-2019 йилларда “Марказий Осиёда савдо жараёнларини соддалаштириш” минтақавий дастури доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар ва эришилган натижалар муҳокама қилинди.

Хусусан, ушбу дастур доирасида томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг қуйидаги масалалари кўриб чиқилди:

- Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари ва савдони соддалаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишда давлат ва хусусий сектор вакиллари ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш;

- Савдо-санаот палатасида ташқи савдо масалалари бўйича Эксперт кенгаши фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш;

- ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш масалаларида хусусий секторнинг ўрнини ошириш;

-  Савдо-санаот палатасида бизнес учун автоматлаштирилган тизим ва мобил иловани жорий этиш;

- Марказий Осиёда савдо, транспорт ва транзит жараёнларини соддалаштириш масалалари бўйича минтақавий ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашинувини ривожлантириш.

Учрашув якуни бўйича “Марказий Осиёда савдо жараёнларини соддалаштириш” минтақавий дастури доирасида Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти билан келгусидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалри юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться