Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) инвестиция портфелини кўриб чиқилиши бўлиб ўтди

2020-03-11 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 10 март куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти вазир С.Умурзаков бошчилигида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) вакиллари билан биргаликда ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари томонидан тақдим этилган инвестиция лойиҳалари портфелини кўриб чиқдилар.

Шунингдек, тадбирда Япониянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбарияти ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарлари иштирок этдилар.

Муҳокама доирасида JICA нинг кредит ва грант маблағлари хисобидан амалга оширилаётган ва ишлар олиб борилаётган лойиҳаларни амалга оширилиши кўриб чиқилди.

Вазирлик раҳбарияти ушбу лойиҳаларни амалга оширишда ажратилган маблағларни ўзлаштиришда кечикиш ва белгиланган муддатларни бузиш хавфини бартараф этадиган принципиал жиҳатдан янги ёндашувни шакллантириш зарурлигини таъкидлади.

Лойиҳаларни амалга оширишни батафсил таҳлил қилиш орқали мавжуд муаммолар аниқланди ва уларни ҳал қилиш йўллари биргаликда аниқлаб олинди.

Ҳозирги вақтда япониялик шерикларнинг портфелида энергетика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, кадрлар тайёрлаш, транспорт сектори ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича қатор стратегик лойиҳалар мавжуд. Ҳамкорлик ривожланишидаги ижобий динамикани ва келгусидаги шериклик истиқболларини инобатга олган ҳолда, томонлар янги устувор тармоқларни қамраб оладиган Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштириш ҳажмини ошириш ва уларни диверсификация қилиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Энергетика соҳасида кенг кўламли лойиҳаларни қуриш, боғдорчиликни ривожлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича аниқ лойиҳавий таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашув якунида ташкилотлар ва идоралар иштирокида лойиҳаларнинг доимий мониторингини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

 Маълумот учун: JICA билан инвестиция, молиявий ва техникавий ҳамкорликнинг умумий ҳажми 4 млрд. долл. ошиқроқ. Бундан ташқари 1993 йилдан бери Ўзбекистонда беғараз ёрдам (грантлар) орқали умумий қиймати 230 млн. долл. бўлган 80 га яқин лойиҳалар амалга оширилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться