Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

2020-03-10 | Иқтисодиёт

Сингапурнинг “OnePetra Holdings Pte Ltd” компанияси бошқарув кенгаши раиси Деннис Лоук ишбилармонлик ташрифи билан Наманганга келди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда Наманган вилояти ҳокимлиги ва “OnePetra Holdings Pte Ltd” компанияси ўртасида умумий қиймати 110 миллион доллардан зиёд 3 та инвестиция келишуви имзоланди.
 
Имзоланган келишувга кўра, Сингапур компанияси юз фоиз тўғридан-тўғри сармоя киритиш шарти билан Наманган вилоятида 25 гектар майдонда кунлик 1 миллион дона тухум етиштириш қувватига эга лойиҳа қиймати 16 миллион доллар бўлган товуқчилик фермаси, 20 гектарда майдонда кунлик 1 миллион дона бедана тухуми етиштириш қувватига эга 16 миллион доллар қийматга тенг паррандачилик фермаси ҳамда 8 миллион доллар ҳисобига 5 гектар майдонда бу икки ферма маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси барпо этади.
 
Бундан ташқари, сингапурлик ишбилармонлар 50 гектар майдонда йиллик 60 тонна креветка ҳамда 1 минг 200 тонна балиқ етиштириш қувватига эга балиқчилик кластерини ташкил этиш лойиҳасига 35 миллион доллар, кунлик минг тонна озиқ-овқат чиқиндиларини қайта ишлаш ҳисобига 500 тонна органик ўғит ҳамда балиқлар учун ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона қуриш лойиҳаси учун 40 миллион доллар сармоя киритади.
 
 
Акромжон САТТОРОВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться