Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик таълими соҳасида Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлиги кенгаймоқда

2020-03-10 | Иқтисодиёт

Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 4 мартдаги Қарори ижроси борадаги Туркия савдо палаталари ва товар биржалари уюшмаси билан биргаликда Тошкент шаҳрида Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университетининг (TOBB ETU) филиалини ташкил қилиш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган учрашувлар бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан 4-7 март кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистоннинг Туркиядаги Элчихонаси вакилларидан и борат Ўзбекистон делегацияси Анқара шаҳрида бўлиб қайтди.

Хизмат сафари давомида Туркия савдо палаталари ва товар биржалари уюшмаси ҳамда Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университетининг раҳбарлари билан музокаралар олиб борилди. Музокараларда Туркия томонидан TOBB ETU университетнинг ректори профессор Гувен Сак бошчилигида 50 дан ортиқ раҳбарлар ва тор доирадаги мутахассислар қатнашдилар. Шунингдек, Туркия савдо палаталари ва товар биржалари уюшмасидан Европа Иттифоқи бошқармаси бошлиғи Мустафа Байбуртлу ва қатор масъуллар ҳозир бўлдилар.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19-20 февраль кунлари Туркия Республикасига расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши ҳар иккала томон учун нақадар муҳимлиги кўп маротаба таъкидланди.

Ушбу масалада TOBB ETU томонидан расмий муҳокамалар ташкил этилиб, унда мазкур университет тўғрисида батафсил маълумот берилди, шунингдек янги университет очишда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси имкониятлари юзасидан тақдимотлар қилинди.

Ўзбекистон вакиллари аъзолари Туркия университети филиали учун Тошкент давлат иқтисодиёт университети мажмуасидан жой ажратилгани ва лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳам ҳамкорликка тайёр эканини билдирди. Ўз навбатида, Туркия томони мазкур лойиҳани тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди.

Шундан сўнг Туркия томони билан қуйидаги асосий масалалар бўйича музокаралар олиб борилди ва келишувга эришилди. Хусусан, янги Университет Туркия Савдо-саноат палаталари ва биржалар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан таъсис этилади. Қўшма дастур асосида таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, кундузги таълим шаклида, жумладан дуал таълим, электрон ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда, инглиз тилида амалга оширилади.

Бунда TOBB ETU Тошкентда очилаётган Университетнинг таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, илм-фан ва техниканинг энг янги ютуқларини татбиқ этишни таъминлашга кўмаклашади. Шунингдек, янги Университет мутахассислари малакасини ошириш ва профессор-ўқитувчи ходимларини қайта тайёрлаш, университетнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаши кўзда тутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Туркия Савдо-саноат палаталари ва биржалар иттифоқи янги таълим муассасаси кутубхона фондини шакллантириш ва уни замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий-техник адабиётлар, масофавий таълим ресурслари, шу жумладан мультимедиа кўринишидаги замонавий адабиётлар билан бойитишга кўмаклашади, ўз тизимидаги кўзга кўринган тадбиркорлар, малакали профессор-ўқитувчиларни Университетда таълим бериш ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун жалб қилади.

Университет таъсисчилар билан келишилган ҳолда, илк босқичда қўшма таълим дастури асосида бакалавриатда мутахассислар тайёрлаш, 10-15 кунлик курсларда илмий-педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириб боради.

Шу билан биргаликда, янги Университетга абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси, Университетга таълим олувчиларни қабул қилиш квоталари, Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган TOBB ETUнинг белгиланган намунадаги дипломи берилиши масалалари кейинги босқичда муҳокама қилинишига келишиб олинди.

Музокаралар якунида, 2020 йил 6 март куни Иқтисодиёт ва технологиялар университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида кадрларни тайёрлаш, олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга оид англашув Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия, янги университет Васийлик кенгаши ва Илмий-амалий кенгаш тузишга келишилди.

Иқтисодиёт ва технологиялар университети раҳбарияти олиб борилган музокаралардан қониқиш билдириб, янги босқичда, 2020 йил 17-22 март кунлари университет масъулларининг Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ташрифи амалга оширилишини билдиришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться