Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Иқтисодиёт
Глобал тадбиркорлик тармоғига старт берилди 12.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАХалқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси Глобал тадбиркорлик тармоғининг Ўзбекистондаги вакили сифатида ўз ишини бошлади. |
Тошкентда яна битта кичик саноат зонаси ташкил этилади 12.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАПойтахтимиздаги «AOKS Plus Business» масъулияти чекланган жамияти ҳудудида яна бир кичик саноат зонаси фаолияти йўлга қўйилади. Умумий майдони 5,1 гектарни ташкил қиладиган мазкур ҳудудга Учтепа кичик саноат зонаси номи берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 октябрдаги «Тошкент шаҳар Учтепа туманида кичик саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида келтирилган. |
Тошкентда «Open HR Business Forum – 2017» деб номланган халқаро бизнес-тадбир бўлиб ўтди 11.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси кўмагида ташкил этилган мазкур тадбир «Ҳамкорлик, ривожланиш, муваффақият» ғояси остида бизнес соҳаси мутахассислари, иқтисодчилар, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар ва ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларни бирлаштирди. Унда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитининг янги даври, унинг меъёрий-ҳуқуқий асослари, тадбиркорлик субъектлари учун мавжуд имкониятлар ва бизнесни янада ривожлантириш стратегиялари муҳокама қилинди. |
Марказий банк: Ўзбекистонда 10 октябрдан бошлаб 1 АҚШ доллари 8052,08 сўмга тенг 10.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 10 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади: |
Эркин иқтисодий зоналар: 9 ойда 260,9 миллиард сўм божхона имтиёзлари қўлланилди 06.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАДавлат божхона қўмитасида “Республикамизда янги ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари самарадорлигини оширишда божхона имтиёзларининг роли” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди. |
Ипакчилик: бир йилда уч марта ҳосил 05.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАМиллий матбуот марказида «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси томонидан «Ўзбек ипакчилиги янги босқичда: муаммолар, ютуқлар, изланишлар» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. |
Электр энергиясида узилиш бўлмайди 05.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАҚорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларнинг 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш, истеъмолчиларга ичимлик суви, табиий газ, электр энергиясини узлуксиз етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. |
04.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА Бугунги кунда ким билан суҳбатлашманг, мавзу иқтисодиётимизнинг таянчларидан бири – пахта йиғим-терими мавсумига бориб тақалади. Деҳқону фермерларимизнинг йил бўйи қилган машаққатли меҳнати самараси далаларда бўй кўрсатди – чаноқлардаги “оқ олтин” дур каби оппоқ бўлиб очилмоқда. |
Ўзбекистон – Россия ишбилармонлари истиқболли келишувлар имзолади 03.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАРоссия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида пойтахтимизда Ўзбекистон – Россия ишбилармонлари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. |
03.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА “Навоий” эркин иқтисодий зонасида “Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан ҳамкорлик механизмлари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. |
Бишкек шаҳрида Тошкент саноат корхоналари кўргазмаси бўлиб ўтди 03.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жорий йил 29 сентябрь – 1 октябрь кунлари Бишкек шаҳрида Тошкент шаҳри корхоналари салоҳияти намойиш этилган биринчи саноат кўргазмаси ташкил этилди. |
“Termiz kargo” экспорт марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди 03.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАСурхондарё вилоятидаги “Termiz Cargo Centre” халқаро логистика маркази негизида ташкил этилган “Termiz kargo” экспорт марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. |
Марказий банк: Ўзбекистонда 3 октябрдан бошлаб 1 АҚШ доллари 8060,80 сўмга тенг 02.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 3 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади:*) |
02.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Истанбул савдо палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки мамлакатнинг иқтисодиёт, инвестиция, савдо-саноат, туризм, қурилиш, энергетика, электротехника қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, кимё, тоғ-кон ва енгил саноати, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва ширкатлари раҳбарлари иштирок этди. |
26.09.2017ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида “Давлат молияси ҳамда давлат харидларини ислоҳ қилиш йўналишида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат бюджети ғазна ижроси шароитида амалга ошираётган чора-тадбирлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. |
28 таълим муассасасига тежамкор иситиш қозонлари ўрнатилди 27.09.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАПрезидентимизнинг 2017 йил 22 июндаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Жиззах вилояти халқ таълими муассасаларида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. |
Фаровонликка хизмат қилувчи лойиҳа 27.09.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАМамлакатимизда йўл-транспорт, энергетика ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қиладиган кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. |
Ўзбекистон ва Россия ишбилармонлари форуми 27.09.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАТошкент шаҳрида “Ҳамкорликнинг янги уфқлари” мавзуида Ўзбекистон ва Россия ишбилармонларининг форуми бўлиб ўтди. |
Ўзбекистон – Татаристон бизнес-форуми 25.09.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАРоссия Федерациясининг Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихоновнинг ташрифи доирасида 25 сентябрь куни пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон ва Татаристон ишбилармон доираларининг қўшма бизнес-форуми бўлиб ўтди. |
Фарғоналик асаларичилар йил давомида 30 минг она асаларини хорижга экспорт қилмоқда 20.09.2017ИқтисодиётМанба: ЎзАФарғона вилоятида асаларичиликни ривожлантириш, ички бозорни арзон, сифатли маҳсулот билан таъминлашга қаратилаётган алоҳида эътибор шифобахш, тўйимли табиий неъмат ишлаб чиқаришни кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда. Жорий йилда вилоятда 1 минг 700 тоннадан зиёд асал етиштирилмоқда. |