Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Татаристон бизнес-форуми

2017-09-25 | Иқтисодиёт

Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихоновнинг ташрифи доирасида 25 сентябрь куни пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон ва Татаристон ишбилармон доираларининг қўшма бизнес-форуми бўлиб ўтди. 

Форумда Ўзбекистон ва Татаристоннинг ташқи савдо, сармоя, ёқилғи-энергетика, автомобилсозлик, қурилиш, кимё, енгил саноат, тиббиёт, фармацевтика, транспорт ва транспорт коммуникациялари, логистика, ахборот технологиялари ва сайёҳлик соҳалари учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.Ибрагимов, Татаристон Республикаси Президенти Р.Миннихонов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Президентларининг учрашувларида эришилган келишувлар барча соҳаларда, жумладан, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Форумда Татаристоннинг 50 га яқин компанияси вакиллари Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя жалб этишнинг устувор йўналишлари, мамлакатимизнинг нефть-газ, сайёҳлик, фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳалардаги салоҳияти, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, яратилган сармоявий муҳит ва имкониятлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самаралари билан танишди. 

Тадбирда нефть-газ, машинасозлик, тўқимачилик, фармацевтика, илм-фан, қишлоқ хўжалиги соҳаларида, Ўзбекистонда фаолият юритаётган эркин иқтисодий зоналарда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Татаристон компаниялари ўртасида амалий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, янги қўшма дастур ва лойиҳаларни бажариш юзасидан фикр алмашилди. 

Бизнес-форум якунида Ўзбекистон Республикаси ва Татаристон Республикаси Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим, туризмни ривожлантириш, ахборот-коммуникация, тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик қилишга оид ҳужжатлар имзоланди. 

Рустам Миннихонов, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа идораларда музокаралар ўтказди, пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари билан танишди. 

 
* * * 


Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов мамлакатимизга ташрифи доирасида 24 сентябрь куни Самарқанддаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидалар билан танишди, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мангу қўним топган масканни зиёрат қилди, Буюк Йўлбошчимиз қабрига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди. 

Юқори мартабали меҳмон шаҳардаги Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Шоҳи Зинда мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ва Мирзо Улуғбек расадхонасини томоша қилди. Мазкур иншоотларнинг ҳар бири халқимизнинг бой ўтмиш ва қадимий маданиятга эга эканидан далолат беришини қайд этди. 

Имом Бухорий мажмуаси зиёрати Татаристон Президенти учун Самарқандга ташрифнинг муҳим воқеаларидан бири бўлди. 

Дунёга машҳур Сиёб деҳқон бозоридаги тўкин-сочинлик, шарқона савдо маданияти ҳам татаристонлик меҳмонда катта таассурот қолдирди. 

Россия Федерацияси Татаристон Республикаси Президенти Тошкентда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида мамлакатимизда истиқомат қилаётган татар миллатига мансуб юртдошларимиз билан учрашди, Татаристон санъат усталари иштирокидаги концерт дастурини томоша қилди. 

 

 

Матназар Элмуродов, Ғолиб Ҳасанов, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться