Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахтимизда 30 сентябрь куни Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди

2017-10-02 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Истанбул савдо палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки мамлакатнинг иқтисодиёт, инвестиция, савдо-саноат, туризм, қурилиш, энергетика, электротехника қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, кимё, тоғ-кон ва енгил саноати, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва ширкатлари раҳбарлари иштирок этди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 май куни Пекинда бўлган “Бир макон, бир йўл” форуми, 10 сентябрь куни Остона шаҳрида ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича саммити доирасида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашувлари, 2016 йил 17-18 ноябрь кунлари Туркия Президентининг мамлакатимизга ташрифи икки томонлама алоқалар ривожида янги саҳифа очди. 

Бизнес-форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Башар давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар самарасида Ўзбекистон билан Туркия ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда Туркия сармояси иштирокида 440 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. 2016 йил ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,2 миллиард долларни ташкил қилган. Шундан қарийб 710 миллион доллари мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти улушига тўғри келади. 

Форумда Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари тўғрисидаги” қонуни икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда мустаҳкам кафолат бўлиб хизмат қилиши қайд этилди. Меҳмонларга мамлакатимизда инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар, хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида фаолият юритиш имкониятлари, таклиф этилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳақида маълумот берилди. 

– Ўзбекистон ва Туркияни тарихий ришталар боғлаб туради, – деди Истанбул савдо палатаси президенти Иброҳим Чағлар. – Бу Ўзбекистон билан савдо-саноат, сайёҳлик, қурилиш материаллари, электротехника ва бошқа кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш имконини бермоқда. Мазкур форум ҳамкорлигимизда янги имкониятлар ва истиқболлар очади. 

Анжуманда туркиялик ишбилармонлар мамлакатимизга сармоя киритиш истиқболлари, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаси, тўқимачилик ва енгил саноат, сайёҳлик соҳасидаги имкониятлар билан танишди. 

Бизнес-форумда ўзбекистонлик ва туркиялик ишбилармонлар истиқболли келишувларга эришди. 

 

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться