Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда халқаро тадбиркор аёллар куни нишонланди

21.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Пойтахтимизда “Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишида аёллар тадбиркорлигининг ўрни ва аҳамияти” мавзуида конференция бўлиб ўтди.

Бир туп ёнғоқ етти авлодни баҳраманд этади

20.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев вилоятларга ташрифи чоғида фермер ва деҳқонлар билан учрашиб, аҳоли хонадонларида бўлиб, лимон, ёнғоқ, анор ва бошқа сердаромад дарахт ва экинлар экиш зарурлигини алоҳида таъкидламоқда. Қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш, томорқалардан унумли фойдаланиш борасида зарур кўрсатмалар бермоқда.

Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади

20.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тошкент шаҳрида 2017 йил 23-24 ноябрь кунлари Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Бугунги кунда Фарғонада 8 мингдан ортиқ ёш тадбиркор фаолият юритмоқда

20.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Мамлакатимизда бўлиб ўтаётган Глобал тадбиркорлик ҳафталиги доирасида Фарғона вилоятида ҳам турли тадбирлар ўтказилди.

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, банк пластик карталари сони 3 миллионга етди

17.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

"Агробанк" акциядорлик тижорат банки янги хизмат тури – қисқа масофадан тўлов карталар жорий этиб, Андижон вилоятида cиновдан ўтказди. У орқали шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақи тўловлари тез ва қулай амалга оширилади. Ҳозирда 30 мингта ана шундай карта ва 300 дона терминал юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалиётга жорий этилмоқда.

“Ўзэкспомарказ”да 15 ноябрь куни “Марказий Осиё саноати халқаро кўргазмаси – 2017” очилди

16.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Форум доирасида “Тоғ-кон ускуналари, руда ва минералларни қазиб олиш ва бойитиш–Mining World Uzbekistan–2017”, “Металлургия, машинасозлик ва дастгоҳлар–Machinery Central Asia–2017”, “Транспорт ва логистика–Trans Uzbekistan/Trans Logistica–2017” ва “Қўриқлаш, хавфсизлик ва ёнғинга қарши ҳимоя CAIPS/Securika Central Asia–2017” халқаро кўргазмалари иш бошлади.

Заъфароннинг биринчи ҳосили териб олинмоқда

15.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Заъфарон–шифобахш ўсимлик. Халқ табобатида у ўнлаб хасталикларни даволашда ишлатилади. Буюк аждодимиз Абу Али ибн Синонинг ёзишича, заъфарон рангни чиройли, кўзни равшан, юракни бақувват қилади, нафас йўллари соғлом бўлишида муҳим аҳамият касб этади. 

Энергетика бошқарув тизимларини жорий қилиш - муваффақиятлар гарови

15.11.2017ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Маълумки, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада юксалтириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Қўйилган мақсадларга эришишда энергия таъминоти асосий омиллардан бири ҳисобланади. Иқтисодиётнинг ўсиши ва табиий ижобий демографик тенденциялар, ўз навбатида энергетика ресурсларидан янада кўпроқ фойдаланишни талаб этмоқда.

Тижорат банкларининг лицензиялари қайта расмийлаштириб берилди

15.11.2017ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорлари билан мамлакатимиздаги барча тижорат банкларининг чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун берилган лицензияларининг амал қилиши тугатилди ва банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари қайта расмийлаштириб берилди.

Давлат молиясини ислоҳ қилишнинг устувор масалалари

15.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

“Пойтахт” бизнес марказида 14 ноябрь куни “Давлат молиясини бошқаришнинг долзарб муаммолари” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Глобал тадбиркорлик ҳафталиги: янги ғоялар, аниқ мақсадлар сари

14.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 13-18 ноябрь кунлари Тошкент, Фарғона ва Самарқанд шаҳарларида Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Марказий банк: Ўзбекистонда 14 ноябрдан бошлаб 1 АҚШ доллари 8069,29 сўмга тенг

14.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 14 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади:

2017 йилнинг 9 ойида «Ўзбекенерго» АЖ фаолиятининг қисқача якунлари

10.11.2017ИқтисодиётМанба: "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти

«Ўзбекенерго» АЖ энергетика корхоналарининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда 2017 йил ишлаб чиқариш фаолиятининг прогноз кўрсатгичларига эришиш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Енгил саноат мажмуасида йилига 50 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади

10.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Наманганда “Uztex” компаниялари гуруҳининг “Uztex Uchkurgan” қўшма корхонаси иш бошлади. 

Хорижлик ишбилармонлар “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида

10.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Жанубий Кореянинг йирик компаниялари вакиллари ва бир гуруҳ маҳаллий тадбиркорлар “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

“Ўзбекистон–Санкт-Петербург–ҳамкорликнинг янги уфқлари” мавзуида бизнес форуми ташкил этилди

10.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Халқаро ҳамкорлик марказида 9 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Георгий Полтавченко бошчилигидаги делегациянинг ташрифи доирасида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

09.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Жанубий Корея бизнес форуми ва кооперацион биржа доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Корея Республикасининг "Awesome Ltd.", "SuWan TPL Co.,Ltd", "DOBE CorpInc." компаниялари ўртасида мамлакатимиз тадбиркорлари томонидан ушбу мамлакатга тўқимачилик маҳсулотлари, шарбатлар, зираворлар ва бошқа маҳсулотлар етказиб бериш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Тошкентда ЕТТБ ваколатхонаси очилди

09.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Банклар ассоциациясида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ваколатхонаси очилди.

Инвестициявий муҳитни такомиллаштириш: эришилган натижалар ва устувор йўналишлар

08.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва сармоявий фаолиятни кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Иқтисодиётни либераллаштириш жараёнида инвестициявий муҳитни яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш, мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий сармояларни фаол жалб этиш устувор аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон–Жанубий Корея бизнес-форуми

08.11.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ва кооперация биржаси бўлиб ўтди. Унда Жанубий Кореянинг йирик компаниялари вакиллари, маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди.