Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бишкек шаҳрида Тошкент саноат корхоналари кўргазмаси бўлиб ўтди
2017-10-03 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жорий йил 29 сентябрь – 1 октябрь кунлари Бишкек шаҳрида Тошкент шаҳри корхоналари салоҳияти намойиш этилган биринчи саноат кўргазмаси ташкил этилди.
Қирғизистон пойтахти тадбиркорлари ҳамда аҳолисига Тошкентнинг озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё саноати, қурилиш материаллари ва мебель жиҳозлари ишлаб чиқарувчи 100 га яқин корхонаси ўз маҳсулотларини намойиш этди.
Кўргазма доирасида соҳага оид турли тақдимотлар, ишбилармонларнинг учрашувлари ўтказилди.
Манба: ЎзА