Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Марказий банк ахбороти: Қайта молиялаш ставкаси ўзгартиришсиз қолдирилди

27.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ўзининг навбатдаги йиғилишида қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиз миқдорида қолдириш бўйича қарор қабул қилди. 

Нобанк кредит ташкилотларининг асосий кўрсаткичлари

26.10.2017ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

2017 йил 1 октябрь ҳолатига нобанк кредит ташкилотларининг жами активлари қарийб 200 млрд. сўмга, кредит қўйилмалари қолдиғи 178,4 млрд. сўмга ва жами капитали 153,4 млрд. сўмга етди.

Пойтахтимизда XIII Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси якунланди

25.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Экспертлар фикрича, мамлакатимизда экологик тоза пахта толаси етиштириш борасида бой тажриба тўпланган. Турли давлатлардан ярмаркада қатнашган 1 минг 500 дан ортиқ мутахассис бу борадаги ишларни таҳлил қилиб, ўзларига энг мақбул стандартларни белгилаб олиш имконига эга бўлди.

Ипакчилик ривожида янги босқич

25.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институтида “Сифатли ва рақобатбардош пилла хомашёси етиштиришнинг долзарб муаммолари” мавзуида анжуман ўтказилди.

Ўзбекистонда жаҳон пахта бозорининг йирик анжумани

23.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг етмиш олтинчи ялпи мажлиси ҳамда XIII халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бошланди.

Марказий банк: Ўзбекистонда 24 октябрдан бошлаб 1 АҚШ доллари 8069,61 сўмга тенг

23.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 24 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади:

Тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

20.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланиши, унинг ҳуқуқий кафолатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг Молия вазирлигига мурожаатлари статистикаси

20.10.2017ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда молиялаштириш учун лойиҳаларни маъқуллади

20.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида эришилган келишувлар доирасида мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларини молиялаштириш учун маблағ жалб этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Бунда асосий эътибор кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, уларни янада ривожлантириш учун кредит маблағларини ажратишга қаратилмоқда.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида янги ислоҳотлар даври бошланмоқда

20.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Мамлакатимизда жорий йилда 1 миллион гектардан ортиқ ерга такрорий экинлар экилди. Натижада 2,5 триллион сўм даромад кутилмоқда. Афсуски, бугунги кунда аҳоли ихтиёридаги 480 минг гектардан ортиқ томорқа экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги паст даражада қолмоқда. Мамлакатимизда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, экин майдонлари ва томорқалардан унумли фойдаланиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ўзбекистон–Қозоғистон бизнес форуми

20.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Пойтахтимизда 19 октябрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармонлари бизнес форуми бўлиб ўтди.

Бухорода халқаро илмий-техникавий анжуман

20.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Бухорода “Ёқилғи-мойлаш материаллари кимёси ва технологияси соҳасида инновацион ишланмалар” мавзуида II халқаро илмий-техникавий конференция ўтказилмоқда.

Пилладан бир йилда икки марта ҳосил: натижа қандай бўлди?

19.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Жорий йил баҳорда пиллакорларимиз ипак қурти парваришлаб, мўл ҳосил етиштирди. Давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларига ташрифлари давомида бир йилда икки марта пилла боқишни йўлга қўйиш юзасидан билдирган фикр-мулоҳазаларидан руҳланган “кумуш тола” етиштирувчилар такрорий пилла етиштиришга аҳд қилди. Натижа кутилганидан ҳам яхши бўлди. 

Ўзбекистон халқаро ипакчилик комиссиясига аъзо бўлди

19.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

– Бу комиссия Бирлашган Миллатлар Ташкилотида рўйхатга олинган тузилма бўлиб, унинг асосий мақсади халқаро кўламда ипакчилик ва ипак саноатини ривожлантиришга қаратилган, – дейди «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқаруви раиси Баҳром Шарипов. – Унга аъзо бўлишимиз, энг аввало, соҳада юз бераётган сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишимизни таъминлайди. Шунингдек, юртимизда ипакни қайта ишлаш ва унинг экспортини кенгайтиришда қўл келади.

Электр таъминотида узилишлар бўлмайди

18.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси томонидан аҳоли хонадонлари, ижтимоий-иқтисодий тармоқларни куз-қиш мавсумида электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Марказий банк: Ўзбекистонда 17 октябрдан бошлаб 1 АҚШ доллари 8058,77 сўмга тенг

17.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 17 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади:

Конверсион карта эгаларида бошқа шахслар картасига валюта ўтказиш имконияти бор

17.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда валюта муносабатларини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги рақобатдошлигини оширишда дастуриламал бўлаётир. 

Қишлоқ мактаблари учун 4 минг тонна кўмир ва брикет жамғарилди

16.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Президентимизнинг жорий йил 22 июндаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2017-2018йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Навоий вилояти халқ таълими муассасаларида ҳам куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўзбекистон эртапишар навлар селекцияси бўйича дунёда пешқадам

16.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон пахтасининг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашда Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг аҳамияти юқори бўлмоқда. Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ICAC)нинг энг муҳим тадбирлари реестрига киритилгани боис мазкур анжуман дунё миқёсида пахта бозори сиёсатини белгиловчи нуфузли анжуманлардан бирига айланди. 

Иқтисодиётимиз тараққиётида ихтирочи хотин-қизларнинг ўрни

13.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ихтирочи аёллари уюшмаси томонидан "Иқтисодиётимиз тараққиётида ихтирочи хотин-қизларнинг ўрни" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.