Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эркин иқтисодий зоналар: 9 ойда 260,9 миллиард сўм божхона имтиёзлари қўлланилди

2017-10-06 | Иқтисодиёт

Давлат божхона қўмитасида “Республикамизда янги ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари самарадорлигини оширишда божхона имтиёзларининг роли” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.

Президентимизнинг 2016 йил 26 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳамда жорий йил 7 августдаги “Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналарнинг самарали фаолият юритишида мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. 

Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш миллий бозорни жаҳон бозорига интеграциялаштириш, хорижий ва маҳаллий сармояларни жалб қилишдан иборат бўлган иқтисодий ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, ички бозорни сифатли товарлар билан тўлдириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнатни бошқаришнинг янги шаклларига ўтиш каби мақсадларни ўз ичига олади. Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг 10 ҳудудида 14 эркин иқтисодий зона фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунга қадар мазкур зоналарда 62 лойиҳа амалга оширилган, 87 лойиҳа бўйича ишлар давом эттирилмоқда. 

Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашадиган кенг кўламли солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар тизими шакллантирилган ва бу тизим доимий равишда мониторинг қилиб борилмоқда. Жорий йилнинг шу пайтига қадар эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига божхона тўловларидан 260,9 миллиард сўм имтиёзлар қўлланилган бўлиб, бу ўтган йилгига нисбатан 8,4 баробарга ошган. 

Юртимизда технопарклар ва кичик саноат зоналарини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самарасида ҳозирги кунда 90 дан ортиқ технопарк ва кичик саноат зонаси фаолияти йўлга қўйилган. 

Матбуот анжуманида технопарк қатнашчилари ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахсларнинг мулк солиғи, ижтимоий инфраструктурани ободонлаштириш ва ривожлантириш, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилгани қайд этилди. Технопарк қатнашчиларига ўз ишлаб чиқариш ва қурилиш эҳтиёжлари учун четдан келтириладиган ускуна, хомашё, реактив ва бутловчи маҳсулотлар учун божхона тўловларида имтиёзлар берилгани таъкидланди.

 

Даврон Суннатов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться