Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқ мактаблари учун 4 минг тонна кўмир ва брикет жамғарилди

2017-10-16 | Иқтисодиёт

Президентимизнинг жорий йил 22 июндаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2017-2018йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Навоий вилояти халқ таълими муассасаларида ҳам куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Вилоятдаги 484 умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим муассасасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан 4 миллиард 812 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши белгиланган. Айни пайтда 77 умумтаълим мактаби, 19 мактабгача таълим муассасаси ва бошқа халқ таълими муассасаларини жорий таъмирлаш ишлари якунланган.

Вилоятдаги халқ таълими муассасаларининг 75 таси марказлашган, 131 таси табиий газ, 263 таси кўмир, 13 таси суюқ печ ёқилғиси ва 2 таси электр энергияси билан иситилади. Режага асосан, тизимдаги 14 муассасанинг 64 иситиш қозони тўлиқ янгисига алмаштирилди. Яроқсиз эшик, дераза ва ойналар янгиланди.

– Фарзандларимизнинг муносиб шароитларда ўқиб, илм олиши учун ҳар йили куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилади, – дейди Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси мутахассиси Ф.Бекқулов. – Жорий йилда ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилди. Таъмирлаш ва янгилаш ишлари ўз вақтида сифатли бажарилиб, режага асосан амалга оширилаётган ишлар сифати масъуллар томонидан доимий назоратга олинган. 
 
Кармана тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимидан олинган маълумотларга кўра, ҳудуддаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг деярли барчаси мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Айни пайтда 11-мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш ишлари якунланмоқда. 11-умумтаълим мактабининг иситиш тизими таъмирланаётир. 
 
– Мактабимиз биноси тўлиқ иситиш тармоғига уланмагани боис, қиш мавсумида бироз қийинчилик юзага келарди, – дейди 11-умумтаълим мактаби директори Ф.Болиев. – Ҳозиргача қўшимча 5 янги қозон ўрнатилди. Тез орада бинонинг тармоққа уланмаган қисми ҳам тўлиқ қамраб олиниб, мавсумни кўнгилдагидек ўтказиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун мутасаддилар томонидан муддат белгиланган.

Вилоятнинг тоғ ва чўл ҳудудларидаги таълим муассасаларида муқобил ёқилғи манбаларидан кенг фойдаланилади. Шу боис мазкур ҳудудларда мавсумга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Бугунги кунга қадар 4 минг тонна кўмир ва брикет ёқилғиси жамғарилди.
 
 
Нуриддин Раҳимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться