Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда молиялаштириш учун лойиҳаларни маъқуллади

2017-10-20 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида эришилган келишувлар доирасида мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларини молиялаштириш учун маблағ жалб этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Бунда асосий эътибор кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, уларни янада ривожлантириш учун кредит маблағларини ажратишга қаратилмоқда.

Жорий йил 18 октябрь куни Лондонда ЕТТБ Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистонда молиялаштириш учун иккита лойиҳа маъқулланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси тақдим этилиши тасдиқланди. Бундан 70 миллион АҚШ доллари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг якуний қарз олувчиларини, 30 миллион доллари савдо соҳасини молиялаштиришга йўналтирилади. Ушбу кредитдан мақсад кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари, жумладан, мамлакатимиз минтақаларидаги тадбиркорларни ўрта муддатли молиялаштириш имкониятини яхшилашдан иборат.

Бундан ташқари, мева шарбати, концентратлар, сабзавот пастаси ва бошқа шу каби маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Agromir Juice» МЧЖ қўшма корхонасига 10 миллион доллар миқдорида кредит линиясини тақдим этиш маъқулланди. Ушбу кредит ЕТТБ томонидан Самарқанд вилоятида замонавий омбор мажмуасини қуриш учун маблағ ажратилишини назарда тутади ва компанияда ягона бошқарув тизимини жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Банк вакилининг сўзларига кўра, Директорлар кенгашининг қарори тарихий ва мисли кўрилмаган воқеа ҳисобланади, чунки ЕТТБ аввал бирон-бир давлат бўйича Мамлакат дастури тасдиқланмагунича лойиҳаларни молиялаштиришни маъқулламас эди. Таъкидланишича, ушбу ҳолат Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга юқори баҳо берилаётганидан далолатдир.

Ушбу лойиҳалар Европа тикланиш ва тараққиёт банки биринчи вице-президенти Ф.Беннетнинг жорий йил ноябрь ойида мамлакатимизга ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг сўзларига кўра, эришилган келишувларга мувофиқ, бу ЕТТБ томонидан молиялаштириш очилишининг бошланиши, холос. Ҳозирги вақтда банк томонидан мамлакатимиздаги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ЕТТБнинг Ўзбекистон бўйича дастури лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу дастур маъқулланганидан сўнг банкнинг мамлакатимиз билан ҳамкорлиги янада кенгаяди.

Манба: ЎзА

Поделиться