Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухорода халқаро илмий-техникавий анжуман

2017-10-20 | Иқтисодиёт

Бухорода “Ёқилғи-мойлаш материаллари кимёси ва технологияси соҳасида инновацион ишланмалар” мавзуида II халқаро илмий-техникавий конференция ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Фан ва технологиялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси, Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари ҳамда соҳага оид қатор олий ўқув юртлари ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон, Россия Федерацияси, Германия, Дания, Жанубий Кореядан таниқли олимлар, етакчи компания ва корхоналар мутасаддилари ҳамда мутахассислари иштирок этмоқда. 

Анжуманда МДҲ мамлакатларида мойлаш материаллари ишлаб чиқариш ва уларнинг қўлланилиши истиқболлари, нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришда маҳсулот инновацион турлари ишланмасини яратиш ва улардан фойдаланиш, нефтни қайта ишлашда ёрқин рангли нефть маҳсулотларидан фойдаланишга янгича қарашлар, экологик тоза бензин олиш самарадорлигини ошириш, “Евро-5” стандартидаги дизель ёнилғисини ишлаб чиқаришга ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари каби мавзуларда маърузалар тингланади. 

Халқаро анжуман нефтни қайта ишлашнинг замонавий, тежамкор технологияларини яратиш ва қўллаш, соҳа муаммоларини биргаликда бартараф этиш борасида ўзаро фикр ва тажриба алмашишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Эркин Ёдгоров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться