Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Электр таъминотида узилишлар бўлмайди

2017-10-18 | Иқтисодиёт

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси томонидан аҳоли хонадонлари, ижтимоий-иқтисодий тармоқларни куз-қиш мавсумида электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туманда 41 минг 529 аҳоли хонадонига 153 трансформатор, 1 минг 821 километр узунликдаги кабель тармоғи орқали хизмат кўрсатилади. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида 36 трансформатор пункти реконструкция қилинди, 117 трансформатор пункти жорий таъмирланди. “Қўқоновул” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги таъмирталаб трансформатор юқори қувватлисига алмаштирилди. 

Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ушбу ҳужжат ижроси доирасида жорий йил якунига қадар ҳудуддаги яна 5 трансформатор пункти ва 29,5 километрлик ҳаво тармоғини реконструкция қилиш режалаштирилган. 

– Куз-қиш мавсумида айниқса, қишлоқ аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Д.Мусаев. – Намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уйларга электр тармоғи тортиш ишлари қизғин давом этмоқда. Ҳудуддаги 236 хонадонга мўлжалланган узунлиги 5 километр ҳаво тармоғи ва 4 трансформатор пунктининг қурилиши учун “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан 522 миллион сўм миқдорда маблағ ажратиш режалаштирилган. 

Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли туман аҳолиси узлуксиз электр энергияси билан таъминланиб, корхона ва ташкилотларнинг қиш мавсумида барқарор фаолият кўрсатишига замин яратилди.

 

Абдулазиз Мусаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться