Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2017 йилнинг 9 ойида «Ўзбекенерго» АЖ фаолиятининг қисқача якунлари

2017-11-10 | Иқтисодиёт

«Ўзбекенерго» АЖ энергетика корхоналарининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда 2017 йил ишлаб чиқариш фаолиятининг прогноз кўрсатгичларига эришиш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

«Ўзбекенерго» АЖ томонидан иқтисодий ўсишнинг доимий суръатларига ва электроэнергетика соҳасининг барқарор ишлашига эришиш мақсадида ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган ва ишлаб чиқариш мўлжалланаётган маҳсулотлар таннархини пасайтиришни таъминлайдиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. 2017 йилнинг 9 ойи давомида таннархни пасайтириш параметрлари 100,8 фоизни ташкил этди.

Жорий йилнинг ўтган даврида товар маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми 100,2 фоизни ташкил этди. Корхоналарда маҳаллий хом ашё асосида маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича топшириқ 120,4 фоизга бажарилди. Маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш 105,6 фоизга бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2017 йилга мўлжалланган инвестицион дастур тўғрисида»ги 2016 йил 23 декабрдаги ПҚ-2697 сонли қарорига мувофиқ янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва амалдагиларини модернизация ва реконструкция қилишга қаратилган 29та йирик инвестициявий лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар давом эттирилди.

«Навоий ИЭСни қуввати 450 МВтга тенг иккинчи буғ-газ қурилмасини қуриш билан кенгайтириш» ва «Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида таркибида қувватлари 450 МВтдан бўлган буғ-газ қурилмаларининг иккита блоки бўлган умумий қуввати 900 МВтга тенг янги иссиқлик электр станциясини қуриш» лойиҳалари бўйича «Mitsubishi Corporation» ва «Mitsubishi Hitachi Power Systems, Ltd.» (Япония) компаниялари консорциуми билан қўшимча эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва шеф-монтаж ишлари бўйича қўшимча хизмат кўрсатиш юзасидан қўшимча битимлар имзоланди.

«Поп-Қўқон-Андижон» ҳудудида қурилаётган электрлаштирилган темир йўл линиясини тортиш подстанцияларининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш” лойиҳаси бўйича қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда: 3та пикетда пойдевор қўйилди ва таянчларни йиғиш ишлари олиб бориляпти.

«Тахиатош ИЭСда қуввати 230 280 МВтга тенг иккита буғ-газ қурилмасини қуриш» лойиҳаси бўйича «HYUNDAI Engineering Company Limited» ва «Hyundai Engineering & Construction Company Ltd.» (Корея) компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда ишлар бошланди.

“500 кВли «Чодак-Тўрақўрғон» подстанциянинг қурилиши” лойиҳаси доирасида пойдеворларни монтаж қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«Бутун Республика бўйлаб 0,4 6-10 кВли тақсимлаш тармоқлари ва электр таъминоти объектларини ривожлантириш ва модернизациялаш» лойиҳаси бўйича 2344,1 км электр узатиш линияси реконструкция қилинди ва 740та трансформатор пункти ўрнатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПФ-5059 сонли фармонига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл харитасини» тасдиқлаш ва Ўзбекистон Республикасида АСКУЭ ни жорий қилишни давом эттириш бўйича фармойишига мувофиқ «Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва мувофиқлаштириш бўйича дирекция» МЧЖ бўлинмасини ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини модернизациялаш лойиҳалари бўйича «Ўзбекенерго» АЖ корхоналари томонидан электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий электрон асбобларини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Жорий этилгандан буён ўтган давр мобайнида юридик истеъмолчиларга 245,6 мингтадан ортиқ уч фазали ва 188,6 мингтадан ортиқ бир фазали электрон асбоблар, маиший истеъмолчиларга 39,7 мингтадан ортиқ уч фазали ва 4640,8 мингтадан ортиқ бир фазали электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон асбоблари ўрнатиб берилди. «Ўзбекенерго» АЖда куз-қиш мавсумига энерготизимни ўз вақтида тайёрлаш мақсадида тармоқ тадбирлари, асосий энергия ускуналарини таъмирлаш жадвали ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, электр станциялари ва тармоқларини қишки шароитда ишлашга тайёрлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссиялар тузилди.

“Электр тармоқларига уланиш ва тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш учун «Ягона дарча» тамойили бўйича техник шартларини тақдим этиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш” лойиҳаси юзасидан «LG CNS Uzbekistan» ҚК МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ дастурий таъминот ишлаб чиқилди, дастурий таъминот синови ва бошқа тизимлар, хусусан «Тошкент шаҳар ЭТК» АЖ ва «Тошкент ҲЭТК» АЖ базасидаги Ягона Дарча Маркази билан синов интеграцияси амалга оширилмоқда.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» тармоқ Дастури бўйича тадбирларни амалга ошириш учун сарф-харажатлар 2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 208630,5 млн. сўм ва 121, 42 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

Озиқ-овқат дастури доирасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Манба: "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти

Поделиться