Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, банк пластик карталари сони 3 миллионга етди

2017-11-17 | Иқтисодиёт

"Агробанк" акциядорлик тижорат банки янги хизмат тури – қисқа масофадан тўлов карталар жорий этиб, Андижон вилоятида cиновдан ўтказди. У орқали шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақи тўловлари тез ва қулай амалга оширилади. Ҳозирда 30 мингта ана шундай карта ва 300 дона терминал юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалиётга жорий этилмоқда.

Банк томонидан "Agrobankmobile" хизматининг йўлга қўйилиши солиқ, божхона, коммунал, уяли алоқа, шаҳар телефонлари, интернет-сайтлар ва телевидение, мактабгача таълим муассасалари ва бошқа тўловларни тезкор ва ишончли амалга оширишга хизмат қилмоқда. Хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун "Аgrobankmobile-Biznes" мобиль иловаси ҳам мавжуд. 

Ҳисоб рақамлардаги маблағларни тасарруф этиш, товар ҳамда хизматлар учун тўловларни ўтказиш каби қатор янги имкониятлар хусусида Миллий матбуот марказида "Агробанк" акциядорлик тижорат банки томонидан ўтказилган "Пластик карта тизимини такомиллаштириш, бу борадаги инновацион ғоялар ва уларни ривожлантириш асослари" мавзуидаги матбуот анжуманида маълум қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори интерактив хизматлар, хусусан, пластик карталар орқали хизмат кўрсатиш сифатини янада такомиллаштиришда дастуриламал бўлмоқда. 

Мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида "Агробанк" аҳолини пластик карталар хизматига кенг жалб қилиш, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини тўлов терминаллар билан тўлиқ қамраб олиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратмоқда. 

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, банк пластик карталари сони 3 миллионтага етди. Хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга қулайликлар яратиш учун 19 мингтага яқин корпоратив пластик карта муомалага чиқарилди. Пластик карталар орқали тўлов тизимини ривожлантириш мақсадида 33 та банкомат ва 120 та инфокиоск ишлаб турибди. Улар орқали иш ҳақи, пенсия тўловларини юклаш, коммунал ва бошқа тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилган. 

– Пластик карталар тизимида замонавий интерактив хизматларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётирмиз, – дейди банкнинг Пластик карталар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Зафаржон Мамажонов. – Мисол учун, чакана савдо ёки пуллик хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчилар "Мобиль савдо" янги хизмат туридан фойдаланиб, харид қилинган товарлар учун тўловларни мобиль телефон воситасида "Агробанк-клик" орқали амалга ошириш имкониятига эга. Ҳозир бу хизматдан 7 мингтадан ошиқ савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш шохобчаси фойдаланмоқда. 

Матбуот анжуманида "Agrobankmobile" мобиль иловаси орқали мижозларга кредит ажратиш, тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш, "Ягона халқаро процессинг маркази" билан ҳамкорликда "GlobUz" тизимини амалиётга татбиқ қилиш, VISA, Union Рау, Маster сагd ва бошқа халқаро пластик карталар тизимлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. 

Журналистларни қизиқтирган саволларга банк мутахассислари жавоб берди.

 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться