Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Тожикистон Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисига доир

2022-05-30 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 30 май куни Душанбе шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Тожикистон Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигида ўтган мажлисда Давлатларимиз Раҳбарларининг оқилона ва узоқни кўзлаб юритаётган сиёсати туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бугунги кунда бутунлай янги босқичга кўтарилгани, Олий даражадаги ўзаро ташрифлар кўп қиррали ҳамкорликнинг янги йўналишларини очаётгани алоҳида таъкидланди.
 
Қайд этилганидек, Тожикистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига бўлажак расмий ташрифи давлатларимиз ўртасида стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашда катта тарихий аҳамиятга эга бўлади.
 
Мажлисда ушбу ташриф кун тартибини аниқ амалий мазмун билан тўлдириш, режалаштирилган барча тадбирларни юқори савияда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Ҳукуматлараро комиссия мажлисида шунингдек, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Тожикистон Ўзбекистоннинг муҳим савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Кейинги 5 йилда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробардан ошди. Жорий йилнинг ўтган даврида 35 фоизга ошиб, 180 миллион доллардан зиёдни ташкил этди.
 
Давлат раҳбарлари томонидан Ҳукуматлар олдига ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган. Бунинг учун барча имкониятлар, фойдаланилмаган улкан захиралар мавжуд.
 
Учрашув якунида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Тожикистон Ҳукуматлараро комиссиянинг 9-мажлиси баёни имзоланди.
 
Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг Матбуот хизмати

Поделиться