Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Италия муносабатларини мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди

2022-05-27 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 27 май куни Рим шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Италия Республикаси ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луиджи Ди Майо билан учрашди.

Учрашув Ўзбекистон-Италия ҳамкорлигининг бугунги ҳолатини кўриб чиқиш ва уни янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун яхши имконият бўлди. Ўзбекистон-Италия муносабатларининг кенг кўламли кун тартибини муҳокама қилар экан, томонлар инвестициявий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Ўзаро савдо ривожланишида ижобий натижалар қайд этилди. 2021 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 25 фоизга ошди. Жорий йилнинг биринчи чорагида ҳам тўқимачилик, озиқ-овқат, чарм-атторлик буюмлари, асбоб-ускуналар ва бошқа товарлар етказиб бериш ҳажмининг ортиши туфайли ўсиш тенденциялари кузатилди. Томонлар икки томонлама савдо ҳажмини ошириш бўйича навбатдаги қўшма саъй-ҳаракатларни кўриб чиқдилар ва бу борадаги ишларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш механизмларига ҳам эътибор қаратилди. Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда Италия капитали асосида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони икки баравар кўпайди. Улар асосан тоғ-кон саноати, металлургия, нефть-кимё ва электротехника тармоғи, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби янги йўналишларда фаолият кўрсатмоқда. Икки мамлакат ишбилармон доираларини ўзаро янада яқинлаштириш ҳамда Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Италия инвестициялари ва технологияларини жалб қилиш борасидаги ишларни давом эттириш долзарблиги таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, ҳудудлараро муносабатлар масалалар ҳамда икки томонлама тадбирларга, жумладан, Савдо-иқтисодий ва саноат ҳамкорлиги бўйича Ўзбекистон-Италия ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш чора-тадбирларига тўхталиб ўтилди.

Томонлар икки тарафлама муносабатлар кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан фикр алмашгандан сўнг, келгусидаги ҳамкорлик борасида муҳим келишувларга эришдилар, бу эса қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширишда сезирларли даражада олдинланиш имконини беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться