Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматлари ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди
2022-05-24 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 24 май куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида Техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янь томонидан имзоланди.
Битим Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикасида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун 250 млн. юань (37,5 млн. доллар) миқдорида беғараз ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Бугунги кунгача икки мамлакат ўртасидаги техник-иқтисодий ҳамкорлик доирасида соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият, транспорт ва бошқа соҳаларда лойиҳалар амалга оширилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги