Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Сирдарё вилоятида хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни ривожлантириш, маҳсулотларининг ўсиш кўрсаткичлари

03.03.2018ИқтисодиётМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб–қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолияти учун қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар 2017 йилнинг январь–декабрида 1189 та кичик бизнес субъектларини (дехқон ва фермер хўжаликларисиз) ташкил этиш имконини берди.

Ўзбекистонда ипак қурти ғумбагидан ёғ олинади

03.03.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси жорий йилнинг учинчи чорагидан бошлаб ипак қурти ғумбагидан ёғ ишлаб чиқаришни бошлайди. Бунинг учун керак бўладиган ускуналар хитой компанияларига буюртма қилинди. 

2018 йил учун пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар учун давлат нархи белгиланди

02.03.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда пайшанба куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар қилинди.

Наманган вокзали замонавий кўринишга эга бўлади

02.03.2018ИқтисодиётМанба: “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти

Айни кунларда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Наманган темир йўл вокзалини янгидан қуриш бўйича ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. 3 қаватдан иборат вокзал қурилиши «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти буюртмаси асосида «Тоштемирйўллойиҳа» масъулияти чекланган жамияти томонидан лойиҳалаштирилди.

Февралда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қанчага ошди?

01.03.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

2018 йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда мол ва қўй гўшти қимматлаб, картошка ва сабзи арзонлаган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Қурилиш ва сув таъминоти тизимидаги энг илғор маҳсулотлар намойиши

01.03.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Мамлакатимизда уй-жойлар барпо этиш ва ижтимоий-маиший қурилишни жадал ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янгилаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар туфайли шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгариб бормоқда. Бунда соҳага замонавий архитектура ечимлари ва илғор технологиялар кенг жорий қилинаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон–Тожикистон: Савдо-иқтисодий ҳамкорликда янги босқич бошланмоқда

01.03.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, анъанавий яхши қўшнилик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган муносабатлар халқларимиз манфаати йўлида изчил мустаҳкамланиб бормоқда. Икки мамлакат Президентларининг сиёсий иродаси ва азму шижоати туфайли тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилмоқда.

Марғилонда янги кичик саноат зоналари ташкил этилмоқда

01.03.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари иштирокида турли тадбирлар, депутатлик эшитувлари ташкил этилмоқда.

Британия нашри: “Ўзбекистон эътибор тортишнинг маркази бўлиб қолмоқда”

28.02.2018ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

​Британияда чоп этиладиган сармоядорларнинг “Europe & Middle East Outlook Magazine” журналида фикр билдирилишича, ҳозир Ўзбекистонга диққат жалб этишнинг айни вақтидир.

Ўзбекистон-Грузия: икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди

28.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

2018 йил 22-23 февралда Тбилиси шаҳрида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Грузия темир йўллари» АЖ вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик музокаралари бўлиб ўтди. Музокаралар давомида томонлар янги темир йўлларнинг ривожланиши, модернизациялаштириш, реконструкция, қурилиш ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида, шунингдек, юк ташиш ҳажмини ошириш чоралари, юк жўнатувчилар учун қулай шароит яратиш ва поэздларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш борасида сўз борди.

“Асака” банки бошқаруви раиси нима учун огоҳлантирилди?

28.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларига қарамай “Асака” банки фаолиятидан аҳоли қониқаётгани йўқ. Бундай муносабат таҳлиллар жараёнида янада ойдинлашмоқда.

Нидерландия бизнеси Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиқиш билдирмоқда

28.02.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

30 дан ортиқ Нидерландия компанияларининг 50 га яқин вакиллари «Agro World Uzbekistan 2018» 13 халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этади. 2018 йил март ойи ўрталарида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур тадбирда кўпчилик Нидерландия компаниялари ўз стендларини тақдим этишлари кутилмоқда.

Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш зарур

28.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий йилда давлат бюджетидан 534 миллиард 196 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу ўтган йилга нисбатан 95 миллиард сўм ёки 22 фоиз кўпдир.

Янги қарор. Пахтасаноат илмий маркази фаолияти тубдан такомиллаштирилади

27.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

“Пахтасаноат илмий маркази” акционерлик жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграмдаги расмий канали хабар қилди.

Ўзбекистонда банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди

27.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш департаменти негизида Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.