Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Қалампир 1 тоннасининг нархи дунё бозорида 8 минг доллар атрофида баҳоланади

07.03.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Аччиқ қалампир етиштириш сердаромад соҳа бўлиб, бир гектардаги ҳосилдорлик 15−20 тоннагача етади. Унинг қуритилганига талаб кўплигини ҳисобга олсак, 1 гектар майдондаги ҳосилдан 3-4 тонна қуритилган аччиқ қалампир олинади. Унинг 1 тоннасининг нархи дунё бозорида 8 минг доллар атрофида баҳоланиши эса ҳозирга қадар пахтакор халқимизнинг тушига ҳам кирмаган эди

Тожикистон Ўзбекистонга 1,5 миллиард кВт. соат электр энергияси етказиб беради

07.03.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тожикистондан Ўзбекистон Республикасига 2018 йил вегетация даврида ўзаро фойдали техник-иқтисодий шартлар бўйича 1,5 миллиард кВт. соатгача бўлган миқдорда электр энергияси етказиб берилади.

Фарғонада Жанубий Корея билан ҳамкорликда янги лойиҳалар амалга оширилади

07.03.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Мамлакатимизга ташриф буюрган Жанубий Кореянинг йирик компаниялари вакиллари, тадбиркорлари Фарғона вилоятининг иқтисодий салоҳияти, инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳамда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ўзбекистон халқаро транзит-транспорт йўлаги орқали Европага чиқади

07.03.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

“Ўзтемирйўловчи” акциядорлик жамияти томонидан 2018 йилнинг 2 январидан Қозоғистон ва Россия темир йўл йўналишларига 45 фоизгача чегирмалар жорий қилингани мамлакатимиз томонидан ўзаро преференциялар тақдим этиш борасидаги интилишларнинг амалий ифодаси бўлди. 

Ўзбекистонда яна бир ихтисослашган эркин иқтисодий зона ташкил этилади

07.03.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг кеча имзолаган фармонига мувофиқ, Тошкент шаҳрида “Спорт” эркин иқтисодий зонасини ташкил қилинади.

Бугун Ўзбeкистон ва Россия Фeдeрацияси молия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси имзоланади

06.03.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига давлат ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Россия Федерацияси Молия вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланганди.

«Гаюр» маҳсулотлари–Ўзбекистонда

06.03.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Яқинда Тошкентда Тожикистон савдо маркази очилди. Унда ҳозирча «Гаюр» компаниясининг қурилиш маҳсулотлари тақдим этиляпти.

Туркия делегациясининг учрашувлари

06.03.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасида 5 март куни Туркия парламентининг “Туркия – Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Ҳайдар Али Йилдиз бошчилигидаги Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси делегацияси билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахбороти

05.03.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 6 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади:

Саноат корхоналарининг самарали фаолияти иқтисодиётнинг барқарор ишлашининг муҳим омили

05.03.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Маълумки, жорий йилда саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати 107,8 фоизни ташкил этиши мўлжалланган (қўшилган қийматда 106,4 фоиз). Шу жумладан, ушбу чоракда бу кўрсаткич 106,2 фоизни ташкил этиши зарур. Бу мақсадда, ўтган йили 161 янги йирик ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 7 мингдан зиёд саноат ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилган. Бундан ташқари мамлакатимизнинг валюта сиёсатини эркинлаштирилиши ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Экобозор ҳақида эшитганмисиз? У Тошкентда очилди

03.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Бугун Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида замонавий экобозор фойдаланишга топширилди.

Халқаро валюта фонди миссияси солиқ ислоҳотларини амалга оширишга кўмаклашмоқда

03.03.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Самарали ташкил қилинган солиқ тизими бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланиши, инвестицияларни жалб қилиниши ва мамлакат иқтисодиётини ўсишининг муҳим омилларидан биридир.

Сирдарё вилоятининг 2017 йилда инвестиция салоҳияти

03.03.2018ИқтисодиётМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

2017 йил январь–декабрида асосий капиталга киритилган  инвестицияларнинг умумий ҳажми миллий валютада 1324,4 млрд. сўмни (АҚШ доллари эквивалентидаги ҳажми – 0,3 миллиард АҚШ долларини) ёки 2016 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 101,5 фоизни ташкил қилди.