Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Асака” банки бошқаруви раиси нима учун огоҳлантирилди?

2018-02-28 | Жамият

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларига қарамай “Асака” банки фаолиятидан аҳоли қониқаётгани йўқ. Бундай муносабат таҳлиллар жараёнида янада ойдинлашмоқда.

Вазирлар Маҳкамасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича ўтказилган мажлисда маълум қилинишича, 2017 йилда “Асака” акциядорлик тижорати банкида сайёр қабуллари жадвали тасдиқланган бўлса-да, лекин уларни жойларда белгиланган муддатларда ўтказиш амалга оширилмаган. Мазкур банкда мурожаатларни кўриб чиқишнинг натижадорлигини ошириш юзасидан тизимли чоралар кўрилмаётгани оқибатида шикоят ва аризалар ортиши кузатилган. Натижада “Асака” акциядорлик тижорат банкида мурожаатлар 1,5 дан 3 баробарга кўпайган. 

Айрим раҳбарлар томонидан фуқароларни шахсий ва сайёр қабул қилишда масъулиятсизликка ва совуққонликка йўл қўйилган, қабул бўйича баённомалар тўлдирилмаган, уларнинг натижадорлиги пастлигича қолмоқда. Кўпинча шахсий ва сайёр қабуллар умуман амалга оширилмаган ёки номига, расмиятчилик учун ўтказилган. Бу ўз навбатида аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётир. 

Юқоридаги камчиликларни инобатга олган ҳолда “Асака” банки бошқаруви раиси Қ.Муллажонов жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тўлиқ ва объектив кўриб чиқишни ҳар доим ҳам таъминламагани, сайёр қабуллар ўтказиш масаласига масъулиятсизлик билан қарагани ва мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатларнинг бузилишига йўл қўйгани учун огоҳлантирилди. 

Жорий йилда “Асака” акциядорлик тижорати банкида аҳвол ўзгардими? Ҳудудларда аҳолининг ушбу банк фаолиятига муносабати қандай? Огоҳлантиришдан раҳбарият хулоса чиқарганми?

Манба: ЎзА

Поделиться