Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Кока-Кола Қорақалпоғистонга инвестиция киритмоқда

27.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Кока-Кола жамғармаси БМТнинг Орол денгизи бўйича қўшма дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида сув таъминотини яхшилаш лойиҳасига 100 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритмоқда. 

Root Extract маҳсулотлари Ҳиндистон бозорини забт этмоқда

26.02.2018ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Мамалакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси Ўзбекистондаги Root Extract хусусий корхонаси асосчиси К.Ниязовнинг Ҳиндистонга хизмат сафарини амалга оширишга кўмаклашди.

Ўзбекистон – АҚШ: ишбилармонлар онлайн видеомулоқот қилди

26.02.2018ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Тошкентда 23 февраль куни Ўзбекистон ва АҚШ ишбилармон доираларининг онлайн видеомулоқоти бўлиб ўтди.

​"JIJI Press" Япония фуқаролари учун визасиз тартиб ҳақида​

26.02.2018ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Япониянинг "JIJI Press" ахборот агентлиги нашрларида 22 февраль куни журналист Кеисукэ Мацуо қаламига мансуб «Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида брифинг: Япония фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз тартиб жорий қилинди» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

2018 йил 27 февралдан бошлаб 1 АҚШ доллари 8171,64 сўм

26.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахбороти

Май ойида Тошкент шаҳридаги энг узун шоҳкўчада яна битта йўл ўтказгич очилади

26.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ҳукумат фармойиши билан пойтахтимизнинг Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида умумий узунлиги 667,5 метр бўлган замонавий йўл ўтказгични қуриш ишлари бошлаб юборилган эди. Қисқа фурсатда тажрибали кўприксозлар ушбу иншоотда кенг кўламдаги ишларни амалга оширди. Бу ҳақда жума куни "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистонда янги 22 та олтин кони ўзлаштирилади

26.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 январдаги қарори билан тасдиқланган давлат дастурига мувофиқ, 25 турдаги фойдали қазилмалар заҳираларини кўпайтириш ва геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ҳисобига 50 та янги кон саноатда ўзлаштиришга тайёрланади. Уларнинг 22 таси олтин, 3 таси уран, 2 таси рангли металл ва бошқа ҳар хил норуда фойдали қазилмалардир.

Ёшларнинг энг яхши инновацион ғоялари

26.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Қорақалпоғистонлик коллеж ўқувчилари эскирган автомобиль шиналарини қайта ишлаш орқали ёқилғи олиш, қашқадарёлик ёшлар сайёҳлар учун эсдалик совғалари тайёрлаш, пойтахтлик ўқувчилар “Коворкинг” марказида китоб мутолаасини ташкил этиш ғояларини таклиф этди.

Душанбеда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди остида миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилади

26.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Март ойининг биринчи ярмида Душанбе шаҳрида "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" бренди остида миллий маҳсулотлар кўргазмаси ва икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари учун бизнес-форум бўлиб ўтади.

Ўзбекистон–Ҳиндистон ишбилармонлари бизнес-форуми

23.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ҳиндистоннинг кимё саноати ва ўғитлар давлат вазири Мансуҳ Мандавия бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ишбилармон доираларининг бизнес-анжумани бўлиб ўтди.

Маҳсулотлар мувофиқлик сертификати 3 кунда расмийлаштирилади

23.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Президентимизнинг 2017 йил 28 апрелдаги "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва cертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида "Ўзстандарт" агентлиги янги мақсад ва вазифалар ижросига киришди.

Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми ўтказилди

23.02.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

2018 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ҳиндистон ишбилармон доира вакиллари хамда маҳаллий тадбиркорлар иштирокидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми ўтказилди.

Андижонда яна битта табиий газ кони аниқланди

22.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Яқин кунларда Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида яна бир газ қудуғи ишга туширилади. Маълумки, ўтган йил ноябрь ойида Булоқбоши тумани Учтепа қишлоғи ҳудудида табиий газ кони топилгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Чимбой туманига 10 миллион 500 минг долларлик инвестиция жалб қилинади

21.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида жорий йилда инвестиция дастурини амалга ошириш доирасида 483 фермер хўжалигида 95 гектар майдонга қизил қалампир, 2 минг 935 гектарга қизилмия экиш режалаштирилган. 

ЕТТБ делегациясининг учрашувлари

21.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

“Тараққиёт стратегияси” марказида 20 февраль куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон – Озарбайжон: Тадбиркорликда янги ҳамкорлик

20.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Озарбайжон ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Инновацион технология йилига тўрт мартагача ҳосил олиш имконини беради

20.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги “Универсалагролюкс” фермер хўжалигида илғор ва инновацион технология асосида барпо этилган иссиқхонада йилига тўрт мартагача ҳосил олиш мумкин.