Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сирдарё вилоятида хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни ривожлантириш, маҳсулотларининг ўсиш кўрсаткичлари
2018-03-03 | Иқтисодиёт
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб–қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолияти учун қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар 2017 йилнинг январь–декабрида 1189 та кичик бизнес субъектларини (дехқон ва фермер хўжаликларисиз) ташкил этиш имконини берди.
Янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сонининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши
2017 йил январь–декабрь ҳолатига (жамига нисбатан фоизда)
Энг кўп кичик бизнес субъектлари саноат тармоғида (18,7%), савдо соҳасида (24,6%), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (20,2 фоиз) ва қурилишда (11,9%) ташкил этилган.
2017 йилнинг январь–декабрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан:
– 569,2 млрд. сўмлик инвестициялар (умумий инвестициялар ҳажмининг 43,0 фоизи) ўзлаштирилди ва 2016 йилнинг январь–декабрига нисбатан ўсиш суръати 105,7 фоизни ташкил этди;
– 481,1 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 91,4 фоизи) бажарилди ва 2016 йилнинг январь–декабрига нисбатан ўсиш суръати 96,2 фоизни ташкил этди;
– саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 1528,9 млрд. сўмни (жами саноат ишлаб чиқаришининг 44,9 фоизи) ёки 2016 йилнинг январь–декабрига нисбатан ўсиш суръати 80,1 фоизни ташкил этди;
– 1050,2 млрд.сўмлик хизматлар кўрсатилиб (жами хизматлар хажмининг 66,4 фоизи), 2016 йилнинг январь–декабрига нисбатан ўсиш суръати 100,1 фоизни ташкил этди;
– чакана товар айланмаси умумий ҳажмининг 92,5 фоизи ёки
1720,1 млрд. сўми (ўсиш суръати 1,5 фоиз) шакллантирилди;
– 103,6 млн. АҚШ доллари (умумий экспорт ҳажмининг
71,8 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) экспорт қилинди, 132,3 млн. АҚШ доллари (умумий импорт ҳажмининг 92,5 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) импорт қилинди;
– автомобиль транспорти юк айланмасининг 4,2 фоизга (вилоят жами автомобиль транспорти юк айланмасининг 94,5 фоизи), йўловчи айланмасининг эса 3,3 фоизга (умумий йўловчи айланмасининг 98,3 фоизи) кўпайиши таъминланди;
– 280,7 минг нафар кишининг бандлиги таъминланди (жами иқтисодиётда банд бўлганларнинг 79,5 фоизи), шу жумладан банд бўлганларнинг 173,9 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорлар, 106,8 минг нафари кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келди.
ЯҲМ ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 67,3 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳиссасига тўғри келди ва бу кўрсаткич 2016 йил январь-декабрига нисбатан 0,8 фоизли бандга ошди.
Ялпи ҳудудий маҳсулот ва иқтисодиёт тармоқлари маҳсулоти (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмида кичик тадбиркорлик (бизнес) улушининг ўзгариши
(умумий ҳажмга нисбатан фоиз ҳисобида)
Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги