Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Тахтакўпир туманида пахта экиладими?

06.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 15-16 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Қўнғирот ва Тахтакўпир туманларини асосан чорвачиликка ихтисослашган ҳудудга айлантириш бўйича топшириқ берган эди.

Иқтисодиёт вазирлиги: Гўшт нархини бир меъёрда ушлаб туриш чоралари кўрилмоқда

06.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистонда гўшт-сут маҳсулотлари нархларини бир меъёрда ушлаб туриш мақсадида ёғ-мой корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган чорва озуқасини биржа савдолари орқали, биринчи навбатда, бозорларга арзон нархларда гўшт етказиб берган фермер ва деҳқон хўжаликларига ажратиш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда ЎзАга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги масъуллари маълум қилди.

Пиллачилик: Сирдарё туманида қайта ишлаш корхонаси қурилиши бошланди

06.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Сирдарё туманида барпо этилаётган ипак етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган “Агроглобал“ масъулияти чекланган жамияти заводи биноси пойдеворига тамал тоши қўйилди. 

Янги лойиҳалар имкониятлари

06.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ҳудудда саноат, сервис ва хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга қаратилган кўплаб лойиҳалар тақдимоти ўтказилган, кўплаб ташаббуслар илгари сурилиб, вазифа ва топшириқлар белгилаб берилган эди.

Тахтакўпирда "Agro kompleks Karakalpakstan" Ўзбекистон – Америка қўшма корхонаси қурилиши бошланди

06.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани "Қараой" овул фуқаролар йиғини ҳудудида масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Agro kompleks Karakalpakstan" Ўзбекистон – Америка қўшма корхонаси қурилиши бошланди.

Давлат молиявий назорат бош бошқармасига бошлиқ тайинланди

05.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Президентимизнинг қарорига мувофиқ Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси – Давлат молиявий назорати бош бошқармаси этиб қайта ташкил қилинган эди. 

2018 йилда Тошкент шаҳрида 9 мингта хонадонга мўлжалланган уйлар барпо этилади

01.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Жорий йилда пойтахтда 181 та кўп қаватли уй қурилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда 2012-2017 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий натижалари ҳамда 2018 йил режа кўрсаткичларида қайд этилган.

2018 йилда пойтахтда 21 та мактабгача таълим муассасаси иш бошлайди

01.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

2017 йилда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар сони ўтган йилдагига нисбатан 160 минг нафарга кўпайган.

Шакар ва қандолат маҳсулотлари нархини жиловлаб бўладими?

01.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

2017 йилда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари орасида шакар нархининг ошиб кетиши сабаблари одамларни қизиқтирган масалалардан бирига айланди. Шакарнинг қимматлашуви билан унинг асосида ишлаб чиқариладиган қандолат маҳсулотларининг нархи ҳам кўтарилиши кузатилди. Хўш, шакар ва қандолат маҳсулотлари нархлари ўсишининг асосий сабаблари нимада? Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мутахассислари бунга ойдинлик киритди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 840 миллион АҚШ доллари ажратди

01.02.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Жаҳон банки Директорлар кенгаши 2018 йилда Ўзбекистонда қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун 840 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берган.

Ўзбекистонда гўшт нархи нега кўтарилмоқда? Иқтисодиёт вазирлиги изоҳ берди

31.01.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мамлакатда гўшт нархининг ошиш сабабларига аниқлик киритди.

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашгани валюта бозоридаги ўзгаришлар билан боғлиқми?

31.01.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Нарх-навонинг кескин ошаётгани, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашуви бугун кўпчиликнинг муҳокама мавзусига айланган. Айримлар нархларнинг ошишига ойлик маошларнинг ошганини бош омил қилиб кўрсатса, бошқалар хорижий валюта курсининг ўзгариши билан боғламоқда.

Тошкент шаҳридаги 500 дан ортиқ якка тадбиркорнинг 8,7 миллиард сўм солиқ қарзидан кечилади

30.01.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Бунга жисмоний шахсларга ҳам банкротлик институтини қўллашга оид қоида йўл очмоқда. 

Солиқ тизимида қандай ўзгаришлар бор?

30.01.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Солиқ қонунчилигида қандай ўзгартириш ва янгиликлар бўлди? Тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилмоқда? Мол-мулк солиғи ҳақиқатдан ҳам ошдими?

Андижонлик тадбиркор россиялик ҳамкорлар билан Москва шаҳрида савдо маркази очишга келишиб олди

30.01.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Андижон шаҳридаги “Edelveis sport” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётган спорт жиҳозлари юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда. 

2018 йилда Ўзбекистонда 1000 та инновацион пиллахона ташкил этилади

30.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

«Ўзбекипаксаноат» уюшмасида мамлакатимизда пилла етиштиришни кўпайтириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилди. 

Қашқадарё вилоятида лимончилик уюшмаси ташкил этилади

29.01.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қарши туманидаги “Бахт” кўп тармоқли фермер хўжалигига ташриф буюриб, вилоятда амалга оширилаётган иқтисодий лойиҳалар билан танишди.