Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш зарур

2018-02-28 | Иқтисодиёт

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий йилда давлат бюджетидан 534 миллиард 196 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу ўтган йилга нисбатан 95 миллиард сўм ёки 22 фоиз кўпдир.

Жумладан, дори-дармон ва тиббий буюмлар харид қилиш харажатларига бюджетдан 46 миллиард 926 миллион сўм ажратилди. Шундан қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оила поликлиникаларига бириктирилган ҳар бир фуқаро ҳисобига дори-дармон воситалари учун 3 минг 135 сўмдан харажат кўзда тутилган. Тиббиёт бирлашмаларида бир ўринга кунига 8 минг 544 сўмдан, тез тиббий ёрдам хизматига ҳар бир тиббий чақирувга 5 минг сўмдан ажратилгани ижтимоий сиёсатнинг устуворлигидан далолат беради. 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтган йил амбулатор поликлиникаларга бириктирилган ҳар бир фуқаро учун дори-дармон харажатларига меъёр ўртача 1 минг 500 сўм эди, жорий йилда 3 минг 115 сўм, тез тиббий ёрдам муассасаларига ўтган йили дори-дармон харажатларига ҳар бир тиббий чақирув учун меъёр ўртача 1 минг 800 сўм бўлган бўлса, жорий йилда 5000 сўм ажратилган. 

Бундан ташқари, манзилли дастур асосида шаҳар ва туманларда скрининг хоналари ва намунали туғруқ бўлимларини ташкил этиш белгиланган бўлиб, бу мақсадга бюджетдан қарийб 12,4 миллиард сўм маблағ ажратилди. 

Наманган вилояти Уйчи тумани тиббиёт бирлашмасида ўтказилган ўқув-семинарда шулар ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Ўзбекистон Республикаси Молия ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг тиббиёт муассасаларига ажратилган бюджет маблағларини харажатлар тури бўйича белгиланган меъёрларда тенг улушларда режалаштириш масалаларига бағишланган тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт муассаса ва марказлари, марказий поликлиникалар, шаҳар, туман бирлашмалари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари, вилоят молия бош бошқармаси раҳбар ва мутахассислари иштирок этди. 

– Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси барча соҳаларда ривожланишнинг янги босқичини бошлаб берди, – дейди Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.Мўминов. –Мамлакатимиз молия тизими фаолиятида ҳам давр талабига хос ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бюджет шаффофлигини таъминлаш, бюджетдан ажратилаётган маблағларни мақсадли ва манзилли етказиш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу, айниқса, соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш, яъни халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига ажратилаётган маблағлар миқдорининг сезиларли даражада ўсгани мисолида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Ажратилган давлат маблағидан белгиланган мақсад ва меъёрлар доирасида самарали фойдаланиш масаланинг иккинчи томони. Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад масъулларнинг бу борадаги вазифаларини яна бир бор аниқлаштириб беришдир. 

Тадбир иштирокчилари юқоридаги маблағларни муассасалар бўйича аҳоли ва ўрин кунларидан келиб чиқиб, тенг улушларда тақсимлаш бўйича тавсиялар билан таништирилди ва молиячи мутахассислар томонидан қатнашчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

 

А.Сатторов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться