Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Нидерландия бизнеси Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиқиш билдирмоқда
2018-02-28 | Иқтисодиёт
30 дан ортиқ Нидерландия компанияларининг 50 га яқин вакиллари «Agro World Uzbekistan 2018» 13 халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этади. 2018 йил март ойи ўрталарида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур тадбирда кўпчилик Нидерландия компаниялари ўз стендларини тақдим этишлари кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчихонаси ва Нидерландиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси маълумотига кўра ушбу компанияларнинг аксарияти мева ва сабзавот секторида, жумладан иссиқхоналар ва картошка етиштириш сегментида фаол иш олиб борса, бошқа бир қисми чорвачилик, хусусан сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва паррандачилик билан шуғулланади.
Аграр соҳа Ўзбекистон-Нидерландия ҳамкорлигининг устувор йўналиши ҳисобланади. Қайд этилганидек, Нидерландия Ўзбекистон давлат тузилмалари, тадқиқот институтлари, хусусий сектор билан биргаликда ҳамда халқаро молия институтлари кўмагида мамлакатимизда мева-сабзавот ва чорвачилик соҳаларини яънада ривожланишига катта ҳисса қўшиш салоҳиятига эга.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги