Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Грузия: икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди

2018-02-28 | Иқтисодиёт

2018 йил 22-23 февралда Тбилиси шаҳрида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Грузия темир йўллари» АЖ вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик музокаралари бўлиб ўтди. Музокаралар давомида томонлар янги темир йўлларнинг ривожланиши, модернизациялаштириш, реконструкция, қурилиш ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида, шунингдек, юк ташиш ҳажмини ошириш чоралари, юк жўнатувчилар учун қулай шароит яратиш ва поэздларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш борасида сўз борди.

«Грузия темир йўллари» АЖ директор ўринбосари, Грузия делегацияси раҳбари А.Николаишвили тест шароитида ишлаётган контейнер юк ташувчи янги йўналиш «Баку - Тбилиси - Карс» ҳақида маълумот берди. Ушбу йўналишга тест шароити якунлангандан сўнг юк ташиш оқимини оширадиган чоралар кўрилишини айтиб ўтди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раисининг ўринбосари, Ўзбекистон делегация вакили А.С.Камалов янги «Андижон» мултимодал транспорт-логистик маркази, шунингдек, ундан Хитой Халқ Республикасигача ва қайтишда фойдаланиш учун барча зарур шароитлар мавжудлиги ҳақида маълумот берди. Ўз навбатида «Грузия темир йўллари» АЖ раҳбарияти ушбу транспорт логистик марказидан фойдаланишдан манфаатдорлигини билдирди.

Учрашув якунида темир юл транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро транспорт коридоридан самарали фойдаланиш ва транзит юк ташиш ҳажмини ошириш мақсадида Грузия томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо юк ташиш нархларига 50 фоиз ва қўшимча 10 фоиз чегирма жорий этилганини маълум қилди.

Манба: ЎзА

Поделиться