Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Хитой ва Тайван компаниялари Наманган инвестиция киритади

25.02.2019ИқтисодиётМанба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманган вилояти ҳокимлигида Хитойнинг “Zhongye Wanda”​ компанияси раҳбари Фенжу Жианг ва Тайваннинг “Kai Shing Trading Co Ltd”​ компанияси раҳбари Тен Сюекай билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилишни бошлади

25.02.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

ЖСТ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

25.02.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида, Жахон савдо ташкилоти вакиллари – Бош директор ўринбосари Алан Вулф ва Котибиятнинг янги давлатлар қўшилиш бўйича департамент директори Майка Ошикава билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси Польшага ташриф буюрди

25.02.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг 18-20 февраль кунлари Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Саидкомол Ходжаев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Польшага ташриф буюрди. Делегация таркибига “Халқ банк” ва фермер хўжаликлари вакиллари кирди.

Солиқ концепциясининг амалга оширилиши ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш масалалари танқидий таҳлил қилинди

22.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 февраль куни солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини таҳлил қилиб, навбатдаги муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистоннинг “Бизнес юритиш” йиллик рейтингидаги ўрни янада кўтарилади

22.02.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2019 йил 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада яхшилашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Халқаро молия корпорацияси делегацияси билан учрашув

22.02.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Молия вазирлигида Халқаро молия корпорациясининг (ХМК) Лотин Америкаси ва Кариб денгизи, Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вице-президенти Жоржина Бейкер бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ─ Туркия ҳамкорлигида янги қадам

22.02.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Туркиянинг “UMY Danışmanlık İç ve Dış Ticaret Limited Şirketi” компанияси томонидан юртимиз ишбилармон доира вакиллари билан икки томон ҳамкорлик фаолиятини мустаҳкамлаш юзасидан таклиф киритилди.

Томчилатиб суғориш ишларини ташкил этишни молиялаштириш

22.02.2019ИқтисодиётМанба: Агробанк

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги “Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида“ги ПҚ-4087 сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги “Пахта хом ашёси етиштирувчиларининг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 103-сонли қарорларга асосан “Агробанк” АТБ нинг 2019 йил 18 февралда “Пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишга тижорат кредитлари ажратиш, ажратилган кредитлар ва ҳисобланган фоизларни сўндирилиши тўғрисида” 13/2-сонли Бошқарув Қарори қабул қилинди.

Нефть-газ ва кимё саноатини янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди

21.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни нефть-газ ҳамда кимё саноатида олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таҳлил қилиш, ушбу тармоқларни тизимли ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазирларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди

21.02.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

19 февраль куни Россия Федерациясига ишчи ташрифи доирасида Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Дмитрий Патрушев билан учрашди.

Электр энергетикаси соҳасини янада ислоҳ қилиш вазифалари белгиланди

20.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни электр энергетикаси тармоғида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

“Leroy Merlin” Ўзбекистон бозорига кириш ниятида

20.02.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

20 февраль куни пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми ташкил этилди.

Корея саноат технологиялари институти – KITECH​ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

20.02.2019ИқтисодиётМанба: Ўзтўқимачиликсаноат

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида Корея саноат технологиялари институти (KITECH​) Халқаро ҳамкорлик департаменти директори жаноб Чунг Жаэ-Ҳак бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Кувайтлик инвесторлар Қашқадарёга ташриф буюрди

20.02.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Қашқадарё вилоятига Кувайт давлатининг “Al-Bader International Development Co.W.L.L.” кўп тармоқли халқаро компанияси вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Халқаро молия институтлари Ўзбекистон иқтисодиётига ишонч билдирмоқда

19.02.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Шу кунларда Халқаро молия корпорациясининг Лотин Америкаси, Кариб ҳавзаси, Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Жоржина Бейкер бошчилигидаги делегация ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Савдо-саноат палатаси яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказди

18.02.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этувчи, шу жумладан, улар фаолиятига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таъсирини баҳоловчи ваколатли органдир.

ЭЪЛОН

18.02.2019ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

20 февраль куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-холлида “Ўзбекистонда автомобиль йўллари қурилиши: ютуқ ва муаммолар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.