Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея саноат технологиялари институти – KITECH​ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2019-02-20 | Иқтисодиёт

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида Корея саноат технологиялари институти (KITECH​) Халқаро ҳамкорлик департаменти директори жаноб Чунг Жаэ-Ҳак бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкентда «Корея Республикаси Ҳукуматининг расмий тараққиёт ёрдами» доирасидаги грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган Корея-Ўзбекистон тўқимачилик Технопарки лойиҳанинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.

Томонлар биргаликда амалга оширилаётган ноу-хау лойиҳалари ва технологияларни амалиётга татбиқ этишдаги ҳамкорлик, маҳаллий тўқимачилик маҳсулотлари сифатини назорат қилиш ва сертификатлаш, унинг рақобатбардошлигини янада оширишга қаратилган чора-тарбирларни алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, томонлар келгусида Ўзбекистон вилоятларида Технопаркнинг қўшимча филиалларини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу эса мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида малакали мутахассислар тайёрлаш ва малака оширишлари учун кенг имкониятлар яратади.

Учрашув давомида томонлар тўқимачилик, сифатни назорат қилиш ва сертификатлаш соҳасида илғор халқаро тажрибани амалга оширишда Корея саноат технологиялари институти (KITECH​) ва “Ўзтектўқимачиликсаноат“ уюшмаси ўртасида ўзаро муносабатлар юқори даражада эканлиги ва жадал ривожланиб бораётганини таъкидлашди.

Манба: Ўзтўқимачиликсаноат

Поделиться