Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро молия корпорацияси делегацияси билан учрашув

2019-02-22 | Иқтисодиёт

Молия вазирлигида Халқаро молия корпорациясининг (ХМК) Лотин Америкаси ва Кариб денгизи, Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вице-президенти Жоржина Бейкер бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Жаҳон банки Гуруҳи таркибига кирувчи Халқаро молия корпорацияси ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатларда хусусий секторга йўналтирилган энг йирик глобал ривожланиш ташкилоти ҳисобланади. ХМК Ўзбекистонда 1993 йилдан бери фаолият юритмоқда.

Жоржина Бейкер самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, халқаро бозорда катта талаб билан қайд этилган суверен облигациялар чиқарилиши билан табриклади.

Учрашув давомида Давлат-хусусий шерикчилигини (ДХШ) ривожлантириш, Ўзбекистоннинг ушбу йўналишда салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, рақобатбардош ва ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди. ХМК вакиллари бугунги кунда ушбу мавзу республика учун долзарб эканлигини, қайта тикланувчи энергетика соҳасида ташаббусларни амалга ошириш ва аҳолига гемодиализ билан таъминлашни муваффақиятли қўллаб-қувватладилар.

Музокаралар якунида томонлар Ўзбекистонда ДХШни ривожлантириш бўйича тренинглар ва “давра суҳбатлари” ташкил этиш тўғрисида келишдилар. 

Халқаро молия корпорацияси делегацияси маслаҳат ва бошқа давлатларда шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга оширишда эришилган катта тажриба асосида зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться