Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кувайтлик инвесторлар Қашқадарёга ташриф буюрди

2019-02-20 | Иқтисодиёт

Қашқадарё вилоятига Кувайт давлатининг “Al-Bader International Development Co.W.L.L.” кўп тармоқли халқаро компанияси вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Ташқи иқтисодий сиёсатни эркинлаштириш изчил ислоҳотларни амалга ошириш имкониятларини кенгайтиради. Ўтиш даври иқтисодиёти масалалари ечимини тезлаштиради. Бундай эркинлаштиришнинг асосий шаклларидан бири мамлакатга хорижий инвестициялар кириб келишини кенгайтиришдир.
 
Айтиш жоизки, ушбу компания Осиё, Яқин Шарқ ва Африка давлатларида меҳмонхона, уй-жой ва бошқа қурилишлар, тиббиёт мажмуалари барпо этиш, замонавий информацион технологиялар ишлаб чиқариш, туризм ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатади. Мазкур инвестор юртимизда фаолият юритаётган “InvestMe” инвестицион консалтинг компанияси таклифи билан кириб келмоқда.
 
– Компаниямиз йирик лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторларни юртимизга жалб қилиш билан шуғулланади, – дейди “InvestMe” инвестицион консалтинг компанияси раҳбари Ш.Мамажонов. – Ушбу инвесторни ҳам юртимизга жалб қилиш орқали кўплаб йирик лойиҳаларни амалга ошириш мўлжалланмоқда. Компания вакиллари юртимизга 30 миллиард доллар миқдоридаги инвестиция киритишни режалаштираётган бўлса, унинг 10 миллиарди Қашқадарё вилоятига ажратилиши кўзда тутилган. Шу боис, бугун компания вакиллари илк ташрифини Қашқадарё вилоятидан бошлади. Вилоятда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун юксак салоҳият мавжудлиги инвесторларга манзур бўлмоқда.
 
Делегация вакиллари вилоят ҳокимлигида ташкил этилган кўплаб инвестицион лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Уларнинг айримларига қизиқиш билдирди.
 
Шундан сўнг вилоят ҳокими З.Рўзиев инвесторларни қабул қилди. Келажакда вилоятда инвестицион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш борасида музокаралар олиб борилди. Муҳокамалар чоғида асосий эътибор юқори харажатли давлат лойиҳаларига, хусусан, экотуризм доирасида меҳмонхоналар, туннел, канатка, йўл қурилиши ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган катта завод-фабрикалар барпо этилишига қаратилди. Таъкидлаш жоизки, вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш борасида кейинги йилларда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
 
 

Ўлмас Баротов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться