20 февраль куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-холлида “Ўзбекистонда автомобиль йўллари қурилиши: ютуқ ва муаммолар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбирда автомобиль ва ички йўллар қурилишининг республика миқёсидаги қамрови, қурилаётган йўлларнинг сифати, ички йўллардаги носозликлар ва уларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилади.
Шунингдек, носоз йўлларнинг транспорт ҳодисаларига таъсири таҳлил қилинади.
Анжуманда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Республика йўл жамғармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси мутасаддилари иштирок этади.
Ушбу тадбирга мутахассислар, журналистлар, блогерлар таклиф этилади.
Қатнашувчилар олдиндан рўйхатдан ўтиши сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
99 874 25 02
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги