Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Польшага ташриф буюрди

2019-02-25 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 18-20 февраль кунлари Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Саидкомол Ходжаев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Польшага ташриф буюрди. Делегация таркибига “Халқ банк” ва фермер хўжаликлари вакиллари кирди.

Польша қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шимон Гизинский билан учрашув доирасида агросаноат соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилди. Жумладан, томонлар қишлоқ хўжалиги бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва жорий йилнинг биринчи ярмида дастлабки учрашувини ўтказиш бўйича келишишди. Бундан ташқари, “Bronisze” логистика марказида “Ўзбекистон кунлари” ўтказилиши бўйича келишувга эришилди. Ушбу форматдаги тадбирнинг ўтказилиши Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини Польшадаги энг йирик савдо платформаларидан бирида тақдим этиш имконини беради. Польша томони Ўзбекистонда етиштирилган қовун, гилос ва анор маҳсулотларни сотиш учун логистика марказ ҳудудида махсус майдон тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

Ташриф давомида делегация агросаноат соҳасидаги компаниялар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Ўзбекистонда яқин келажакда “Milex” (томчилатиб суғориш), “Igloszron” (парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш), “Arno” (интенсив боғдорчилик) компаниялари ўз лойиҳаларини амалга ошириш бўйича режаларини маълум қилишди. Польша савдо-саноат палатаси билан Ўзбекистон жанубида “in-vitro” усулида уруғлик картошкани ишлаб чиқариш бўйича кластер ташкил этиш режалаштирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться