Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ─ Туркия ҳамкорлигида янги қадам
2019-02-22 | Иқтисодиёт
Туркиянинг “UMY Danışmanlık İç ve Dış Ticaret Limited Şirketi” компанияси томонидан юртимиз ишбилармон доира вакиллари билан икки томон ҳамкорлик фаолиятини мустаҳкамлаш юзасидан таклиф киритилди.
Шу муносабат билан, 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида икки давлат ишбилармон доира вакиллари иштирокида B2B форматидаги мулоқот ташкил этилади. Учрашув доирасида ўндан ортиқ соҳаларда икки томон ҳамкорлик келишувлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Манба: ЎзА