Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Томчилатиб суғориш ишларини ташкил этишни молиялаштириш
2019-02-22 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги “Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида“ги ПҚ-4087 сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги “Пахта хом ашёси етиштирувчиларининг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 103-сонли қарорларга асосан “Агробанк” АТБ нинг 2019 йил 18 февралда “Пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишга тижорат кредитлари ажратиш, ажратилган кредитлар ва ҳисобланган фоизларни сўндирилиши тўғрисида” 13/2-сонли Бошқарув Қарори қабул қилинди.
“Агробанк” АТБ томонидан қишлоқ хўжалик корхоналарига пахта хом ашёсини етиштиришга томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун тижорат кредитлари ажратиш тартиби.
Кредит мақсади |
Пахта хом ашёсини етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарида томчилатиб суғориш ишларини ташкил қилиш учун. |
Кредит миқдори |
|
Кредит муддати |
3 йилгача, 6 ойлик имтиёзли давр билан ( мижоз томонидан тақдим қилинган бизнес режага асосан кредитни тўлиқ қоплаш давридан келиб чиқиб 3 йилдан ортиқ муддатга ҳам бериш мумкин). |
Фоизи |
Банкнинг ресурс қийматидан келиб чиқиб, мижоз билан келишилган ҳолда. |
Кредит олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар |
-ариза; |
Жамғарма компенсация бўйича тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар |
ВМ ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан пахта хомашёси ишлаб чиқарувчиларига томчилатиб суғориш тизимларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатлари тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасидан 1 гектарга 20 миллион сўмдан ошмайдиган қисмининг10 фоизли миқдорида қопланади. |
Давлат бюджети томонидан бериладиган субсидиялар |
Давлат бюджети маблағларидан пахта хомашёси ишлаб чиқарувчиларига томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш учун пахта хомашёси экиладиган майдоннинг ҳар 1 гектарига 8 миллион сўм субсидия тақдим этилади. |
|
Пахта хомашёсининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, томчилатиб суғориш тизими ишлаб чиқарувчилари томонидан олиб кириладиган, томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар ва хомашё 2021 йилнинг 1 январига қадар рўйхатга мувофиқ божхона божини тўлашдан озод этилади. |
Бюджет маблағларини олувчилар билан тузиладиган импорт шартномаларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш талаби пахта хомашёси ишлаб чиқарувчилари томонидан томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича ишлар доирасида тузиладиган импорт шартномаларига тадбиқ этилмайди |
Манба: Агробанк