Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Leroy Merlin” Ўзбекистон бозорига кириш ниятида

2019-02-20 | Иқтисодиёт

20 февраль куни пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми ташкил этилди.

Тадбирда Франция томонидан иштирок этган “Commerzbank” банки, “Leroy Merlin”, “POMA”, “Assystem”, “Laboratoires Gilbert”, “Spektrum” каби тижорат, қурилиш материаллари савдоси, транспорт-логистика, фармацевтика, тиббиёт, электр техникаси, атом энергетикаси соҳаларида фаолият олиб борувчи ўндан зиёд компаниялар раҳбарлари мамлакатимиз билан бизнес алоқаларни ривожлантиришга, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди. 

Хусусан, “Leroy Merlin”нинг МДҲ бўйича ривожланиш директори Давид Глассон компания Ўзбекистон, хусусан Тошкент бозорига кириш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилди. 

Қурилиш материаллари сотишга ихтисослашган ушбу компаниянинг дунё бўйлаб 300 дан зиёд савдо маркази фаолият кўрсатмоқда. Чакана савдо ҳажми бўйича “Leroy Merlin” Европада 1-ўринни, жаҳонда эса 3-ўринни эгаллаган. 

– Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар биз учун жуда муҳим, бу келгусида мамлакатингизда “Leroy Merlin”нинг илк савдо марказини очишга ҳам ёрдам беради, – деди у. Биз шу қурилиш материаллари савдоси соҳасида мамлакатингизга сармоя киритишга тайёрмиз. Тошкент бозорига тезроқ кириш имкониятларини кўриб чиқмоқдамиз. 

Давид Глассоннинг сўзларига кўра, “Leroy Merlin” келгусида Тошкентда илк савдо марказини очиши мумкин. – Бу 5-6 гектар майдонни ўз ичига олган йирик савдо маркази бўлади ва 300 дан зиёд кишини иш билан таъминлайди, – деди у. 

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​​

Манба: ЎзА

Поделиться