Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазирларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди

2019-02-21 | Иқтисодиёт

19 февраль куни Россия Федерациясига ишчи ташрифи доирасида Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Дмитрий Патрушев билан учрашди.

Томонлар мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш динамикасини мамнуният билан қайд этдилар. Дмитрий Патрушевнинг сўзларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси 20 фоиздан ошди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини оширишга ёрдам берадиган мавжуд “Яшил йўлак” ва бошқа битимларнинг роли ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Савдо ҳажмини оширишга қаратилган чора-тадбирлардан ташқари, ҳар икки томон ўсимликчилик ва балиқчилик, илмий-техникавий ривожланиш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва бошқа соҳаларда тегишли идоралар ўртасида тажриба алмашишга таййор эканлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Россия идоралари ўртасида, хусусан, қишлоқ хўжалиги бўйича ўзбек-россия ишчи гуруҳи доирасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича режалар туздилар.

Ўзбекистон Республикаси ишчи делегацияси ташрифи давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться