Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Пойтахтимиздаги "Наврўз" боғида ҳарбий мусиқачилар концерти ёш томошабинлар олқишига сазовор бўлди
2018-01-04 | Жамият
Бахтиёр Саиджонов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри пойтахтимиздаги "Наврўз" боғида концерт дастури тақдим этди. Юксак маҳорат билан ижро этилган ҳарбий куй-қўшиқлар, жумладан, оркестр карнайчиси Инар Асфандиёров ижроси ёш томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Хусусан, Ўткир Муҳиддиновнинг кларнетда ва Александр Шахуновнинг басда ижро этган куйлари барчага манзур бўлди.
Шундан сўнг Қуролли Кучларнинг Марказий ашула ва рақс ансамбли санъаткорлари миллий қўшиқлар ижро этди, жўшқин рақслар билан томошабинларга хуш кайфият улашди. Айниқса, Шерзод Имомбердиев ижросидаги "Жон Ватан" ва Ботир Ҳожиев ижросидаги "Армиям" қўшиқларини томошабинлар қарсаклар билан олқишлади.
Ҳарбий мусиқачиларнинг мазкур концерти ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтиришга, уларнинг Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбга қизиқишини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Манба: ЎзА