Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қашқадарё вилояти бандлик бош бошқармаси бошлиғи: “2018 йилда Қашқадарёда 23 минг ишсиз киши жамоат ишларига жалб қилинади”
2017-12-31 | Жамият
Қашқадарё вилояти туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш марказларига “Damas” русумли автомашиналар топширилди.
Ушбу автомобиллар ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш, халқимизнинг реал даромадлари ва харид қобилиятини ошириш, жамоат ишчиларини ташиш, меҳнатга лаёқатли аҳолининг расман бандлигини, кам таъминланган ва аҳолининг муҳтож қатлами фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.
– 2017 йил 1 октябрдан Шаҳрисабз туманида тажриба сифатида банд бўлмаган аҳолини жамоат ишларига жалб этиш йўлга қўйилди, – дейди Қашқадарё вилояти бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.Қодиров. – Мазкур тизим 2018 йилнинг 1 январидан барча туманларда босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Бошқарма бошлиғининг қўшимча қилишича, вилоятда 2018 йил учун туман (шаҳар)лар ҳокимлари ва 4 сектор томонидан тасдиқланган Дастурга асосан 7 йўналиш бўйича 23 минг 695 нафар меҳнатга лаёқатли, аммо айни вақтда ишсиз бўлган фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб, вақтинчалик иш билан таъминланиши режалаштирилган.
Манба: ЎзА