Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Урганчда 31 нафар уй-жойга муҳтож, имконияти чекланган фуқаро янги уйга кўчиб ўтди

2017-12-31 | Жамият

Янги йил остонамизда турган шу кунларда Хоразм вилояти Урганч туманида 31 нафар уй-жойга муҳтож, имконияти чекланган фуқарога янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган уйлар калити тантанали равишда топширилди.

– Бундай эътибор, ғамхўрлик бизни умидсизлик, ишончсизлик кайфиятидан қутқариб, ҳаётимизга янги мазмун олиб кирмоқда, руҳан тетиклик бағишламоқда, – дейди янги уй эгаларидан бири Омонжон Қутлимуродова. — Бу уйда тўйлар ўтказиб, яхши кунларимни эл билан баҳам кўришдек бахтга етганимга шукроналар айтаман.

Хоразм вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, 2017 йилда ногиронлиги бор, эҳтиёжманд 115 фуқаро имтиёзли, арзон ва барча қулайликларга эга уй билан таъминланди.

 

Шоназар ҚОРИЕВ олган суратлар

 

Манба: ЎзА

Поделиться