Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Ислом Каримов ҳайкали пойи гулларга бурканди

30.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

30 январь–Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. 

Жиззах шаҳар ва Пахтакор туманида «Ҳоким ва ёш фермерлар» учрашуви ўтказилди

30.01.2018ЖамиятМанба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими раислигида ташкил этилган «Ҳоким ва ёш фермерлар» учрашувида Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Зарбдор, Зомин, Янгиобод туманларидан келган «Ёш фермерлар» иштирок этди.

Биринчи президентимиз хотирасига эҳсон берилди

30.01.2018ЖамиятМанба: Андижон вилояти ҳокимлиги

Бугун Андижон шаҳридаги «Тошкент премиум» тантаналар саройида мамлакатимизнинг биринчи президенти хотирасига эҳсон берилди.

Академикларга гувоҳнома ва дипломлар топширилди

30.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси

Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси қанча туради?

30.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги қарорига асосан ҳайдовчилик гувоҳномаларини гувоҳноманинг янги намуналарига алмаштириш ҳайдовчилар томонидан паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони тақдим этилганда амалга оширилади.

Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан шаҳар ва туман давлат хизматлари марказларига 12 “Damas” автомобили топширилди

30.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Шу муносабат билан Намангандаги “Уч фаввора” хиёбонида ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

«Озодликка бахшида умр»

30.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг асосчиси ва Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида номи ўзбек давлатчилиги тарихида қоладиган шахс. У миллат ва давлат озодлиги йўлида журъат ва жасорат кўрсатди, оғир дамларда халқнинг бошини қовуштира олди, эл-юрт равнақи йўлида куч-ғайратини аямади, ёш давлатимизни турли хавф-хатардан сақлашда ақл-идрокини намоён этди, жаҳонга тинчлик учун курашчи сифатида танилди, Ўзбекистоннинг мустақил ташқи сиёсатини дипломатик санъат даражасига кўтара олди.

Халқ қаерда бўлса, адлия идораси шу ерда бўлади

30.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлисида соҳада бундан буён замон талаблари асосида фаолият юритишга эътибор қаратилди. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда адлия вазири Русланбек Давлетов халқ қаерда бўлса, адлия идораси шу ерда бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлади. 

Ўзбекистонда аччиқ қалампирни экспорт қиладиган "Қалампир" корхоналари тузилади

30.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонда хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда ўтган ҳафта 128 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган

30.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ушбу ҳодисаларда 129 фуқаро тан жароҳати олган. Шунингдек, ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 91 минг 424 та қоидабузарликлар аниқланган.

Андижонда россиялик ҳамкорлар билан дори-дармон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

29.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Андижонда вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов ва Россия Федерациясининг фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Медсинтез” заводи бош директори А.Подкоритов билан учрашувда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишув имзоланди. 

Совуқ сувнинг 1 литри 60 тийин бўлди: бу арзонми ёки қиммат?

29.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентда совуқ сувнинг бир куб метрига 100 сўм миқдорида устама ҳақи қўшилиб, умумий нархи 600 сўмга етди. Бир кубнинг 1000 литр эканини ҳисобга олсак, бир литр совуқ ичимлик сувининг нархи энди 60 тийинни ташкил этади. Бу арзонми ёки қиммат? Инсоф билан айтганда бу жуда арзон. Арзон нарсанинг эса қадри бўлмайди, жуда кўп исроф қилинади. 

Тинчлик ва ҳамжиҳатлик – бебаҳо бойлик

29.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

"Ўзбекистондаги миллатлараро дўстлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини дунёнинг ҳеч қайси гўшасида учратмайсиз. Бу ердаги турли миллат ва диний конфессияларнинг ўзаро аҳиллиги, одамларнинг бағрикенглиги, ягона оила фарзандларидек юрт равнақи йўлидаги интилиши, ўз тақдирини шу табаррук замин билан чамбарчас боғлагани энг катта бахтимиздир."

Ўзбекистонда жарималарни тўламайдиган дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар «қора рўйхат»и тузилади

29.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ташқи ишлар вазирлиги, зарур бўлганда, Дипломатик маълумотномада ва бошқа манбаларда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни мунтазам равишда тўламайдиган дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларнинг «қора рўйхат»ини эълон қилади.

Энди дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар ЙПХ ходимларига ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этади

29.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар ЙПХ ходимлари билан алоқага киришган ҳолларда ўз мақомидан қатъий назар, аккредитация карточкаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда транспорт воситасининг дипломатик ваколатхонага тегишлилигини кўрсатувчи бошқа ҳужжатларни ЙПХ ходимларига тақдим этишга мажбурдир.

Уй тўйлари нишонланди

29.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси

Инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ, шаъни олий қадриятдир. Шу жиҳатдан олганда, юртимизда эҳтиёжманд, имконияти чекланган фуқароларга меҳр-мурувват, ғамхўрлик кўрсатилиб, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб бормоқда.

Фарғонадан ҳаж зиёратига борадиган 950 фуқаро сараланди

29.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ҳаж ибодати ислом арконларининг бешинчиси, яъни энг сўнггиси бўлиши ва уни мусулмон киши умр давомида бир марта адо этиши фарз экани бежиз эмас. Чунки ҳаж амалларини бажаришдан олдин инсон унгача бўлган арконларни мукаммал тарзда адо эта бориб, ўзида ҳожилик рутбасига муносиб бўлган мустаҳкам имон-эътиқод, гўзал хулқ-одоб, энг асосийси, тақвони ҳосил қилган бўлиши лозим.

Кичкина қахрамон

29.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Халқимизда азалдан, Дўст оғир кунда билинар. Дўст дўстни кулфатда синар, каби мақоллар айтилади. Шоҳжаҳоннинг ҳам шундай содиқ дўсти бор эди. Энди эса афсус, у содиқ дўстидан айрилди.. Дўсти унинг учун жонини қурбон қилди...